«Свет» ва газнинг янги тарифлари тасдиқланди. Газ «заправка»лардаги нархларга чеклов ўрнатилди
16 сентябрь 2023, 14:39

«Свет» ва газнинг янги тарифлари тасдиқланди. Газ «заправка»лардаги нархларга чеклов ўрнатилди

1 октябрдан йирик корхоналар, бюджет ташкилотлари, компаниялар ва бошқа юридик шахслар учун электр энергияси ва газ нархлари оширилади. Тарифлар аҳоли учун ўзгаришсиз қолди. Шунингдек, газ «заправка»ларда 6 ой давомида нархни 3250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича чоралар кўрилади.

Ташаббусли бюджет 2-мавсуми ғолиблари эълон қилинди
16 сентябрь 2023, 12:58

Ташаббусли бюджет 2-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилдаги 2-мавсумига овоз бериш 16 сентябрда якунланди. Жами 1187 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1,4 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади. Ғолиб бўлган ҳудудларда яшовчилар ғалабани байрам билан нишонлашмоқда.

Марказий Осиё−АҚШ саммити ҳеч қайси давлатга қарши қаратилган эмас — Жейк Салливан
16 сентябрь 2023, 12:31

Марказий Осиё−АҚШ саммити ҳеч қайси давлатга қарши қаратилган эмас — Жейк Салливан

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг айтишича, Марказий Осиё ва АҚШ президентларининг бўлажак саммити «ҳеч бир давлатга қарши қаратилмаган». «Бу биз ишлашни истаган мамлакатлар билан ижобий кун тартиби ҳақида», деди у.

Сурхондарёда 9,3 кг наркотик модданинг савдосига чек қўйилди — ДХХ
16 сентябрь 2023, 11:43

Сурхондарёда 9,3 кг наркотик модданинг савдосига чек қўйилди — ДХХ

ДХХ Сурхондарё вилоятида 9,3 кг наркотик модданинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахсларни қўлга олди.

Генерал Александр Шишлянников вафот этди
16 сентябрь 2023, 10:14 1

Генерал Александр Шишлянников вафот этди

Мамлакатда ҳарбий фан ривожига улкан ҳисса қўшган истеъфодаги генерал-майор, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси профессори Александр Шишлянников вафот этди. У 1993−1995 йилларда Тожикистон биринчи мудофаа вазири лавозимида вақтинча ишлаган.

Нима тайёрлаймиз: Нонушта
16 сентябрь 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Нонушта

Эрталаб нонуштага мазали ва тўйимли нималар тайёрласа бўлади? Шоколадли сирник, авокадо ва тухумли тост, туркча менемен, пишлоқ, исмалоқ ва тухумли слойкалар, қуймоқ, пишлоқ ҳамда колбасали гренка ва бошқалар. Zira.uz уларнинг рецептларини тақдим этади.

Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 жамоасининг ЖЧ гуруҳ босқичидаги рақиблари аниқ бўлди
16 сентябрь 2023, 09:48

Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 жамоасининг ЖЧ гуруҳ босқичидаги рақиблари аниқ бўлди

Цюрих шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси «Б» гуруҳида Испания, Канада ва Мали жамоалари билан куч синашади.

Тошкентдаги 51 хонали ҳашаматли уйни онлайн аукционда ким ютиб олди?
16 сентябрь 2023, 08:42

Тошкентдаги 51 хонали ҳашаматли уйни онлайн аукционда ким ютиб олди?

Тошкентдаги 51 хонали, боғлар, ҳовузлар ва бошқа бинолари бўлган ҳашаматли уйни MOB Group онлайн аукционда 33,3 млрд сўмга сотиб олди. Февралда Ҳарбий суд ижро варақаси ва МИБ инспектори қарори асосида сотувга қўйилган уйга ким эгалик қилганини аниқлашнинг имкони бўлмади.

15 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
15 сентябрь 2023, 22:42

15 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Марказий Осиёдаги сув тақчиллиги ҳақида гапирган Мирзиёев, банклар ва тадбиркорлик субъектларига валюта операциялари бўйича чекловлар, энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилиши, Хидирназар Аллақулов билан учрашган Ғарб дипломатлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистонда банклар ва тадбиркорлик субъектларига валюта операциялари бўйича чекловлар киритилмоқда
15 сентябрь 2023, 21:44

Ўзбекистонда банклар ва тадбиркорлик субъектларига валюта операциялари бўйича чекловлар киритилмоқда

Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган талаблар кучайтирилмоқда. Тадбиркорлик субъектларининг валюта операциялари фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали амалга оширилади. Конвертация учун миллий валютадаги маблағларни бошқа банклардаги иккиламчи ҳисобварақларига ўтказиш ҳам тақиқланади.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?
15 сентябрь 2023, 20:56

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?

Саккизта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, Корея маданияти фестивали, ярмарка ва кўргазмалар, «SAHNA» Stend Up club`даги чиқишлар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Қирғизистон ҳукумати раҳбари иситиш мавсумидаги авариялар учун амалдорлар ишдан бўшатилишини маълум қилди
15 сентябрь 2023, 20:09

Қирғизистон ҳукумати раҳбари иситиш мавсумидаги авариялар учун амалдорлар ишдан бўшатилишини маълум қилди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акилбек Жапаров иситиш мавсумида йирик авариялар рўй берган тақдирда, амалдорларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилди. «Қиш кутилмаганда келди, деганингизни эшитмай. Қиш мавсумига тайёргарлик 100 фоиз бўлиши керак», — деди у.

Спортчилар ва аҳоли Тошкентда Авиасозлар саройи қаршисидаги теннис кортлари бузилишига қарши чиқмоқда
15 сентябрь 2023, 19:51

Спортчилар ва аҳоли Тошкентда Авиасозлар саройи қаршисидаги теннис кортлари бузилишига қарши чиқмоқда

Таниқли теннисчи Ирода Тўлаганова ва Яшнобод тумани аҳолиси Авиасозлар саройи қаршисидаги теннис кортлари бузилишига қарши чиқмоқда. Спорт мажмуаси май ойида Отабек Нурмуҳамедовга 31 млрд сўмга сотилган эди. NRG Uzbekistan ушбу ҳудуд билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирди.

Консолидациялашган бюджет тақчиллиги 5,7 фоизга етди. Бу аввалги йиллардагидан анча кўп
15 сентябрь 2023, 17:25

Консолидациялашган бюджет тақчиллиги 5,7 фоизга етди. Бу аввалги йиллардагидан анча кўп

Биринчи яримйилликда консолидациялашган бюджет тақчиллиги 5,7 фоизни ташкил этди — харажатлар даромадлардан 26,9 трлн сўмга кўпроқ. Бу пандемия бошланган 2020 йил, шунингдек, 2021−2022 йиллардаги кўрсаткичлардан кўп. Ҳукумат бу даврда бирор марта бюджет тақчиллиги чегарасини ушлаб туролмаган.

M-Clinic тиббиёт марказида чет эл мутахассислари иштирокида конференция бўлиб ўтди
15 сентябрь 2023, 17:00

M-Clinic тиббиёт марказида чет эл мутахассислари иштирокида конференция бўлиб ўтди

Кўп функцияли M-Clinic тиббиёт марказида Германия, Швейцария ва Россиядан келган мутахассислар билан беморлар диагностикаси ва даволашдаги инновациялар мавзусидаги конференция бўлиб ўтди.

Ғарб дипломатлари Хидирназар Аллақулов билан учрашди
15 сентябрь 2023, 16:53

Ғарб дипломатлари Хидирназар Аллақулов билан учрашди

Европа Иттифоқи, Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШ дипломатик ваколатхоналари вакиллари «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини тузишга ҳаракат қилган Хидирназар Аллақулов билан учрашиб, «Ўзбекистондаги сиёсий партияларни рўйхатга олиш жараёнини муҳокама қилди».

Марказий Осиёда сув тақчиллиги муаммоси тобора чуқурлашиб бораверади — Шавкат Мирзиёев
15 сентябрь 2023, 16:19

Марказий Осиёда сув тақчиллиги муаммоси тобора чуқурлашиб бораверади — Шавкат Мирзиёев

Марказий Осиёда сув ресурслари тақчиллиги ва ундан самарасиз фойдаланиш муаммолари узоқ муддатга мўлжалланган янги қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб этмоқда, деди Ўзбекистон президенти Душанбеда бўлиб ўтган Оролни қутқариш жамғармаси саммитида.

Электростанциядаги ёнғин туфайли бутун Нигерия электр таъминотисиз қолди
15 сентябрь 2023, 16:15

Электростанциядаги ёнғин туфайли бутун Нигерия электр таъминотисиз қолди

Нигерияда бутун мамлакат бўйлаб 200 миллиондан ортиқ аҳоли электростанцияда ёнғин юз бериши туфайли электрсиз қолди. Электр тарқатувчи компания ҳодисани «тизимнинг бутунлай ишдан чиқиши» деб атади.

Автокредитлар бўйича кўрсатмалар уларнинг ажратилишини тақиқламайди ва фоиз ставкаларига таъсир қилмайди — МБ
15 сентябрь 2023, 15:50

Автокредитлар бўйича кўрсатмалар уларнинг ажратилишини тақиқламайди ва фоиз ставкаларига таъсир қилмайди — МБ

Марказий банк банкларга автокредитлар бўйича берилган кўрсатмалар бундай кредитлар ажратилишини тақиқламаслиги ва таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир қилмаслигини билдирди. Аввалроқ банкларга нисбатан автокредитлар бўйича талаблар кучайтирилганди.

Ўзбекистонда туғилган россиялик икки тадбиркор АҚШ санкциялар рўйхатига киритилди
15 сентябрь 2023, 15:36

Ўзбекистонда туғилган россиялик икки тадбиркор АҚШ санкциялар рўйхатига киритилди

АҚШ Ўзбекистонда туғилган икки россиялик шахс — миллиардер Искандар Махмудов ва тадбиркор Андрей Хохлунни санкциялар рўйхатига киритди. Улар ҳақида нималар маълум?


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг