«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда тонгни мазали ваширин егуликлар билан бошлаш учун ажойиб рецептлар рўйхатини тақдим этади.

Шоколадли сирниклар

zira.uz

Иштаҳаочар ва жуда мазали какаоли сирниклар таъми шоколадли творогдан қилинган сирокга ўхшайди.

Авокадо ва тухумли тост

zira.uz

Фойдали ва тўйимли авокадо ва тухумли тостлар нонушта учун ажойиб танлов. У сизга бутун кунга етарли энергия беради.

Японча панкейк

zira.uz

Японча панкейклар — ажойиб таъми ва шишиб чиқиши билан бутун дунёга машхур пишириқ.

Пишлоқ, исмалоқ ва тухумли слойкалар

zira.uz

Ушбу қарсилдоқ слойкаларни тайёрлаш учун музлатгичдаги тайёр хамир керак бўлади. Тайёрлашга кўп вақт кетмайди.

Менемен — туркча қовурилган тухум

zira.uz

Менемен — помидор ва булғор қалампири билан пишириладиган туркларнинг миллий нонуштаси ҳисобланади.

Дўмбоқ қуймоқчалар

zira.uz

Юмшоқ ва дўмбоққина чиқадиган бундай қуймоқчалар ҳар кимнинг ҳам иштаҳасни очиб юбориши аниқ.

Сулугуни солиб пиширилган сирниклар

zira.uz

Агарда бир хил сирниклар меъдангизга теккан бўлса, унда пишлоқ қўшиладиган, ўта ширин бўлмаган мана бундай сирниклардан тайёрлаб кўринг.

Фета пишлоғи ва помидордан қуймоқ

zira.uz

Тўйимли ва фойдали қуймоқ жуда тез тайёр бўлади.

Пишлоқ ва колбасали гренкалар

zira.uz

Гренкаларнинг ичига пишлоқ ва колбаса қўшиб тайёрланган барчага таниш ажойиб нонушта.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.