14 ва 15 сентябрь кунлари кўп функцияли M-Clinic тиббиёт марказида «Тиббиётнинг долзарб жиҳатлари: диагностика, даволаш, реабилитация, самарали бошқарув» мавзусида конференция бўлиб ўтди.

m clinic, реклама

Конференциянинг асосий мақсади — M-Clinic кўпфункцияли тиббиёт марказининг профессионал ҳамжамият ҳамда жамоатчилик учун тақдимоти Германия, Швейцария ва Россиянинг етакчи мутахассислари билан касалликлар диагностикаси, беморларни даволаш ва реабилитация қилишдаги инновациялар соҳасида тажриба алмашишдан иборат.

Тадбир меҳмонлари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, хорижий мутахассислар — Анна Плаксина (Россия), Светлана Вебер (Германия), Олег Воронсов (Германия), Штефан Шуко (Швейцария) ва бошқалар бўлди.

Амрилло Иноятов ўз нутқида Ўзбекистон тиббиётини ривожлантиришда хусусий секторнинг ролини қайд этиб ўтди.

m clinic, реклама

Тақдимотни спикерлар ўз маърузалари билан давом эттирдилар, Joint Commission International (JCI) тиббиёт ташкилотларини аккредитация қилиш стандартларининг мақсад ва истиқболлари ҳақида сўзладилар ҳамда тиббиётда халқаро ҳамкорлик мавзусига тўхталдилар.

Дунё бўйлаб беморларнинг ўлими борасидаги статистика маълумотлари ва унинг сабабларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу муаммони ҳал қилишнинг бирламчи вазифаси касалликни тўғри аниқлаш ва алоқа ўрнатиш бўлиб, бу даволаш самарадорлигини 90% гача оширади.

«Оператив жарроҳлик беморни тезкор текшириш ва даволашни талаб қилади, бугунги кунда M-Clinic`нинг махсус технологияси ва ускуналари бундай ишларни энг самарали тарзда амалга оширишга имкон беради», — деб таъкидлади M-Clinic тиббиёт маркази мутахассиси, интервенцион кардиолог Тимур Бекмирзоев.

m clinic, реклама

Конференция доирасида тиббий реабилитация соҳаларидаги долзарб масалалар ёритилди, замонавий жарроҳлик ривожланишининг вектори ва тиббиётнинг бошқа муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди. Шунингдек, Германия ва Россиянинг етакчи клиникалари вакиллари иштирокида янги методикаларга бағишланган махсус мастер-класслар ўтказилди.

Ўзбекистон, Россия, Германия ҳамда бошқа мамлакатларнинг тиббиёт соҳасидаги етакчи мутахассисларини бирлаштирган конференция тиббиёт амалиётидаги сўнгги ютуқлар, технологиялар, тенденциялар ҳақида тажриба ва билим алмашиш платформасига айланди.

Телефонлар: (+998) 55−508−13−30, 1330.

Манзил: Мирзо-Улуғбек тумани, Тантана кўч., 1.
Мўлжал: ТТЗ бозори.

Сайт: mclinic.uz
Facebook: fb.com/mclinic.uz
Instagram: @mclinic_uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.