16 сентябрь куни «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилнинг 2-мавсуми якунланди. Ғолиблар рўйхати Open Budget сайтида эълон қилинди.

Овоз бериш босқичи якунларига кўра, мамлакат бўйлаб жами 1187 та лойиҳа ғолиб деб топилди. (2023 йил 1-мавсумда 1666 та лойиҳа ғолиб бўлганди). Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун эса 1,4 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.

Қайд этилишича, Open Budget портали орқали 33 489 та ташаббус учун 16,2 миллион овоз берилган.

Ғолиб бўлган ҳудудларда яшовчи одамлар ғалабани бошлаб юборди. Улар кўчаларда тўпланиб, карнай-сурнай ҳамда баланд мусиқаларнинг садосига рақсга тушишмоқда.