Марказий Осиёда сув тақчиллиги муаммоси тобора чуқурлашиб бораверади — Шавкат Мирзиёев

Марказий Осиёда сув ресурслари тақчиллиги ва ундан самарасиз фойдаланиш муаммолари узоқ муддатга мўлжалланган янги қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб этмоқда, деди Ўзбекистон президенти Душанбеда бўлиб ўтган Оролни қутқариш жамғармаси саммитида.

Мирзиёев Афғонистонни минтақадаги сув ресурслари бўйича мулоқотга қўшишни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Оролни қутқариш жамғармаси саммитида Афғонистонда Қўштепа канали қурилаётганига тўхталди. У каналнинг таъсирини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш ва Афғонистон вакилларини сув ресурсларини тақсимлаш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этишни таклиф қилди.

Ўзбекистонда банклар ва тадбиркорлик субъектларига валюта операциялари бўйича чекловлар киритилмоқда

Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган талаблар кучайтирилмоқда. Тадбиркорлик субъектларининг валюта операциялари фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали амалга оширилади. Конвертация учун миллий валютадаги маблағларни бошқа банклардаги иккиламчи ҳисобварақларига ўтказиш ҳам тақиқланади.

Президент «светофорсиз эстакадалар» қуриш дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистон президенти йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларга тез-тез тирбандлик ва авариялар кузатиладиган йўлларда «светофорсиз эстакадалар» қуришни ўз ичига олган уч йиллик дастурни киритиш бўйича топшириқ берди.

Энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади — ИИВ раҳбари

Ўзбекистон бўйича энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади, деди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов аҳолига қилган мурожаатида. Шунингдек, у аҳоли учун хавфсиз яшаш ва меҳнат шароитларини яратиш борасида ички ишлар органлари томонидан қатор вазифалар белгилаб олинганини маълум қилди.

Ғарб дипломатлари Хидирназар Аллақулов билан учрашди

Европа Иттифоқи, Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШ дипломатик ваколатхоналари вакиллари «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партияси раҳбари Хидирназар Аллақулов билан учрашиб, «Ўзбекистондаги сиёсий партияларни рўйхатга олиш жараёнини муҳокама қилди».

Спортчилар ва аҳоли Тошкентда Авиасозлар саройи қаршисидаги теннис кортлари бузилишига қарши чиқмоқда

Таниқли теннисчи Ирода Тўлаганова ва Яшнобод тумани аҳолиси Авиасозлар саройи қаршисидаги теннис кортлари бузилишига қарши чиқмоқда. Спорт мажмуаси май ойида Отабек Нурмуҳамедовга 31 млрд сўмга сотилган эди. NRG Uzbekistan ушбу ҳудуд билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирди.

Консолидациялашган бюджет тақчиллиги 5,7 фоизга етди. Бу аввалги йиллардагидан анча кўп

Биринчи яримйилликда консолидациялашган бюджет тақчиллиги 5,7 фоизни ташкил этди — харажатлар даромадлардан 26,9 трлн сўмга кўпроқ. Бу пандемия бошланган 2020 йил, шунингдек, 2021−2022 йиллардаги кўрсаткичлардан кўп. Ҳукумат бу даврда бирор марта бюджет тақчиллиги чегарасини ушлаб туролмаган.

Электростанциядаги ёнғин туфайли бутун Нигерия электр таъминотисиз қолди

Нигерияда бутун мамлакат бўйлаб 200 миллиондан ортиқ аҳоли электростанцияда ёнғин юз бериши туфайли электрсиз қолди. Электр тарқатувчи компания ҳодисани «тизимнинг бутунлай ишдан чиқиши» деб атади.

Автокредитлар бўйича кўрсатмалар уларнинг ажратилишини тақиқламайди ва фоиз ставкаларига таъсир қилмайди — МБ

Марказий банк банкларга автокредитлар бўйича берилган кўрсатмалар бундай кредитлар ажратилишини тақиқламаслиги ва таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир қилмаслигини билдирди. Аввалроқ банкларга нисбатан автокредитлар бўйича талаблар кучайтирилганди.

Тошкентда электробус Nexia билан тўқнашди

Тошкент шаҳрида чорраҳадан светофорнинг яшил чироғида ўтаётган Yutong электробуси Nexia билан тўқнашди. Воқеада жароҳатланганлар йўқ.

Тележурналист Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди

Dunyo bo‘ylab телеканалининг «Своими глазами» дастури мухбири Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди. Унда антибиотик дори қабул қилинганидан кейин аллергик реакция кузатилган ва журналист анафилактик шокни бошдан кечирган.

«Иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглиги». МО давлатлари етакчи аёллари Душанбеда учрашди

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти бўлди. Унда иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглигига эришиш муҳокама этилиб, бу масалада халқаро молия институтлари инвестицияларини жалб қилиш таклифи билдирилди.

Дам олиш кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари куз учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб, ҳарорат +13…+18 даража, кундузи эса +25…+30 даража бўлади.

Uzcard`нинг бошқарув пакетини IMC-Capital қўлга киритди

Ягона умумреспублика процессинг марказининг (Uzcard) уч нафар таъсисчисига тегишли 75% акцияси IMC-Capital компаниясига ўтди.

Ўзбекистонда Германия ҳафталиклари ўтказилмоқда

Ўзбекистонда Германия ҳафталиклари бўлиб ўтмоқда. Унда Германияда ўқишга оид кўргазмалар, очиқ эшиклар куни ва тақдимотлар режалаштирилган.

Ангренда овқатдан заҳарланган 24 нафар боғча боласи шифохонага ётқизилди

Ангрен шаҳридаги 10-сонли боғчадан 24 нафар бола овқатдан заҳарланиш билан шифохонага ётқизилди, яна 7 нафарига тиббий ёрдам берилиб, уйига жўнатилди. Аввалроқ 14 нафар бола шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди. Боғча вақтинча ёпилди. Шифокорлар 240 нафар болани кўрикдан ўтказди.

Маманбий Омаров транспорт вазирига биринчи ўринбосар бўлди

2022 йил охиридан бери Қорақалпоғистон транспорт вазири сифатида ишлаб келаётган Маманбий Омаров Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ангренда овқатдан заҳарланган 24 нафар боғча боласи шифохонага ётқизилди

Ангрен шаҳридаги 10-сонли боғчадан 24 нафар бола овқатдан заҳарланиш билан шифохонага ётқизилди, яна 7 нафарига тиббий ёрдам берилиб, уйига жўнатилди. Аввалроқ 14 нафар бола шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди. Боғча вақтинча ёпилди. Шифокорлар 240 нафар болани кўрикдан ўтказди.

«Газета.uz»да эълон қилинган фоторепортаж:

«Чўл устидаги ҳашамат». Қатар нимаси билан машҳур?

Кондиционерли кўчалар, машинистсиз метро, Сафари, сунъий Венеция шаҳри ва албатта Қатар миллий музейи «Газета.uz» мухбири Муштарий Оқбоева Ўзбекистондан 40 марта кичикроқ давлат — Қатар пойтахтига саёҳат қилиб, «чўл устидаги ҳашамат»нинг эътиборга молик масканларини фотокамера объективига муҳрлади.