Ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон байроғи остида сузиш шарт этиб белгиланди
13 сентябрь 2023, 17:48

Ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон байроғи остида сузиш шарт этиб белгиланди

Энди ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузишга йўл қўйилади. Бу ички кема йўлларида сузиш қоидаларида белгилаб қўйилди. Шунингдек, горизонт бўйлаб кўриниш масофаси 1 километрдан кам бўлганда кемаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.

Зарафшоннинг собиқ ҳокими Анвар Ражабов жиноий жавобгарликка тортилган
13 сентябрь 2023, 17:42

Зарафшоннинг собиқ ҳокими Анвар Ражабов жиноий жавобгарликка тортилган

2018−2022 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими бўлган Анвар Ражабов ер ажратиш билан боғлиқ масалада айбдор деб топилиб, 3,5 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди.

Ўзбекистонда сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ 5,5 фоизга етди
13 сентябрь 2023, 17:13

Ўзбекистонда сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ 5,5 фоизга етди

Август ойида Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси кескин ошиб, 14,5 фоизни ташкил этди. Бу расмий йиллик инфляциядан 5,5 фоизга юқори. Респондентларнинг аксарияти гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини ҳис қилган.

Ўзбекистондаги пиёдалар учун йўлнинг белгиланган жойидан ўтиш белгиланмаган жойидан ўтишдан кўра хавфлироқ — эксперт
13 сентябрь 2023, 17:08

Ўзбекистондаги пиёдалар учун йўлнинг белгиланган жойидан ўтиш белгиланмаган жойидан ўтишдан кўра хавфлироқ — эксперт

Ўзбекистонда пиёдалар учун белгиланган пиёдалар ўтиш жойидан ўтиш белгиланмаган жойдан ўтишдан кўра хавфлироқ, деди эксперт Носиржон Зокиров. Унинг фикрича, бунга пиёдалар ўтиш жойлари яхши ташкил қилинмагани сабаб.

Аҳолининг инфляцион кутилмалари февралдан бери биринчи марта кескин ошди
13 сентябрь 2023, 16:42

Аҳолининг инфляцион кутилмалари февралдан бери биринчи марта кескин ошди

Ўзбекистон аҳолисининг инфляция бўйича кутилмалари 6 ойлик пасайишидан сўнг августда кескин ошди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг хавфсирашида валюта курсининг ўсиши омили кучайди. Сўровномада қатнашганлар орасида нархлар 9−12 фоиздан кўпроқ ошишини кутаётганлар сони кўпайди.

Ўзбекистон қўл жанги бўйича бутунжаҳон спорт ўйинлари ғолиби бўлди
13 сентябрь 2023, 16:28

Ўзбекистон қўл жанги бўйича бутунжаҳон спорт ўйинлари ғолиби бўлди

Бутунжаҳон спорт ўйинларида қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жами 8 та медаль (7 та олтин, 1 та кумуш) билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Тошкент вилоятидаги қурилиш ишларида 6,3 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди
13 сентябрь 2023, 15:48

Тошкент вилоятидаги қурилиш ишларида 6,3 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди

Тошкент вилоятида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларида 15,8 млрд сўмлик сифатсиз ишлар ҳамда 6,3 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди. Жиддий қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 63 та жиноят иши қўзғатилди.

«Россиянинг барча қарорларини қўллаб-қувватлаймиз». Ким Чен Ин Путин билан учрашди
13 сентябрь 2023, 15:26

«Россиянинг барча қарорларини қўллаб-қувватлаймиз». Ким Чен Ин Путин билан учрашди

Россия президенти Владимир Путин Амур вилоятидаги «Восточний» космодромида Ким Чен Ин билан учрашди. Шимолий Корея етакчиси Путин ва Россия расмийларининг қарорларини доимо қўллаб-қувватлашини билдирди.

Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги 2 та тарихий ёдгорликка 288 млн сўм зарар етди
13 сентябрь 2023, 14:58

Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги 2 та тарихий ёдгорликка 288 млн сўм зарар етди

Бош прокуратура Самарқанд ва Тошкент вилоятларида маҳаллий фуқаролар 2 та тарихий ёдгорликка 288 млн сўм зарар етказганини аниқлади. Ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда қурилиш компанияси 10 туп дарахтни қасддан қуритди
13 сентябрь 2023, 14:32

Тошкентда қурилиш компанияси 10 туп дарахтни қасддан қуритди

Мирзо Улуғбек туманида қурилиш компанияси 10 туп дарахтнинг қуриб қолишига сабабчи бўлди. Аввалроқ экология бошқармаси майдондаги 30 туп дарахтни хатловдан ўтказиб, уларга зарар етказмаслик ҳақида огоҳлантирганди. Табиатга 248 млн сўм зарар етган.

Ўзбекистон президенти Душанбе ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида қатнашади
13 сентябрь 2023, 13:56

Ўзбекистон президенти Душанбе ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида қатнашади

Шавкат Мирзиёев 14−15 сентябрь кунлари Марказий Осиё беш мамлакати раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда беш йил деганда ўтказилаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этиш учун Тожикистонга боради.

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди
13 сентябрь 2023, 13:38

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди

Ўзбекистон президенти келгуси ҳафтада АҚШга боради. Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди, қолаверса, АҚШ ташаббуси билан ўтказилаётган «C5+1» форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида қатнашади.

«Навбатдаги фантазёр». Ўзбек фаоллари россиялик депутатнинг собиқ СССР давлатлари ҳақидаги фикрига муносабат билдирди
13 сентябрь 2023, 13:06 1

«Навбатдаги фантазёр». Ўзбек фаоллари россиялик депутатнинг собиқ СССР давлатлари ҳақидаги фикрига муносабат билдирди

Россия давлат думаси депутати Евгений Фёдоров Россия Собиқ Иттифоқ давлатлари билан уришишга мажбур бўлиши, улар СССРдан ноқонуний ажралиб чиққани ҳақида фикр билдирди. Ўзбекистонлик депутатлар буни «носоғлом фикр» дея атаб, бу сўзларга жиддий муносабат билдириш шарт эмаслигини таъкидлади.

«Йилига 500 минг ўқувчи ўрни яратиш вазифаси ҳеч қаерга йўқолмади» — президент матбуот котиби
13 сентябрь 2023, 13:01

«Йилига 500 минг ўқувчи ўрни яратиш вазифаси ҳеч қаерга йўқолмади» — президент матбуот котиби

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» нашрига жавобан, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига йилига 500 минг ўқувчи ўрни ташкил этиш банди киритилмаган бўлсада, «топшириқ ҳеч қаерга йўқолмагани»ни айтди. Бу борада чора-тадбирлар ва механизмлар белгилаб берилган, деди у.

Apple iPhone 15 ва янги Apple Watch`лар тақдимотини ўтказди. Асосий маълумотлар
13 сентябрь 2023, 12:16

Apple iPhone 15 ва янги Apple Watch`лар тақдимотини ўтказди. Асосий маълумотлар

Apple компанияси янги қурилмалари тақдимотини ўтказди. Унда iPhone 15 ва янги Apple Watch`лар намойиш этилди. Компаниянинг янги смартфонларида Lightning ўрнига USB-C порти бўлади. iPhone 15 Pro эса титан корпус билан чиқарилади. Янги қурилмалар ҳақида батафсил маълумот.

Ўзбекистон U-23 футбол бўйича Осиё кубоги финал босқичига чиқди
13 сентябрь 2023, 12:15

Ўзбекистон U-23 футбол бўйича Осиё кубоги финал босқичига чиқди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эронни мағлуб этиб, 2024 йил Қатарда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё кубогининг финал босқичига чиқди (видео, фото).

Инглиз тилини ўқитишни қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШдан 25 нафар ўқитувчи келди
13 сентябрь 2023, 11:55

Инглиз тилини ўқитишни қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШдан 25 нафар ўқитувчи келди

АҚШдан Ўзбекистонга 25 нафар инглиз тили ўқитувчиси келди. Улар мамлакатнинг 11 та ҳудудидаги мактаб ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари билан ҳамкорликда иш олиб боради ҳамда 10 ойлик ўқитиш ва малака ошириш дастурларини ўтказади.

8 ойда 28,2 минг Ўзбекистон фуқароси хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди
13 сентябрь 2023, 11:35 1

8 ойда 28,2 минг Ўзбекистон фуқароси хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди

Январь-август ойларида 28 минг 207 нафар Ўзбекистон фуқароси хорижий давлатларга манзилли ва ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштирилди. Бу даврда меҳнат мигрантларининг тўланмай келинаётган 676,3 минг долларлик иш ҳақи ва пулли компенсациялари ундириб берилди.

Ўзбекистонда электромобиллар сотуви бир ойда 38 фоизга ўсди
13 сентябрь 2023, 11:20

Ўзбекистонда электромобиллар сотуви бир ойда 38 фоизга ўсди

Ўзбекистондаги автомобиль бозорида сотувлар август ойида июлга нисбатан 2,3 фоизга ўсди. Электромобиллар савдосидаги ўсиш эса 38 фоизга етди.

«Барча АГТКШлар учун сотув нархи бир хил». Энергетика вазири айрим «заправка»лар учун имтиёзлар борлигини рад этди
13 сентябрь 2023, 11:14 1

«Барча АГТКШлар учун сотув нархи бир хил». Энергетика вазири айрим «заправка»лар учун имтиёзлар борлигини рад этди

Жўрабек Мирзамаҳмудов баъзи газ қуйиш шохобчалари учун имтиёзли нархлар борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Давлат етказиб берувчилари барча «заправка»ларга газни ягона нархда сотади, деди энергетика вазири.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг