Тошкент вилояти ҳокимлиги ССБ бошлиғининг ҳашар бўйича топшириғини «мажбурий меҳнат эмас» дея атади
31 октябр 2023, 15:01

Тошкент вилояти ҳокимлиги ССБ бошлиғининг ҳашар бўйича топшириғини «мажбурий меҳнат эмас» дея атади

Тошкент вилояти ҳокимлиги вилоят ССБ бошлиғи тиббиёт ходимларини «ўзбекона қадриятларга ҳурмат ва она табиатга эътибор нуқтаи назаридан» ҳашарда қатнашишга чақирган, деб баёнот берди. Аввалроқ вилоят ҳокими ҳашарда қатнашиш ташаббуси ижтимоий муассаса раҳбарларининг ўзидан чиққанини таъкидлаган.

Қозоғистонда шахтадаги портлашда ҳалок бўлган барча 46 нафар кончининг жасади топилди
31 октябр 2023, 14:57

Қозоғистонда шахтадаги портлашда ҳалок бўлган барча 46 нафар кончининг жасади топилди

Қозоғистон ФВВ қутқарувчилари Қарағанда вилоятидаги Костенко конида метан портлаши оқибатида ҳалок бўлган барча кончиларнинг жасадларини олиб чиқди. 46 нафар кончи ҳалокат қурбони бўлди.

UzPost Ўзбекистон бўйлаб жўнатмаларни 24 соат ичида етказиб беришни йўлга қўйди
31 октябр 2023, 13:02

UzPost Ўзбекистон бўйлаб жўнатмаларни 24 соат ичида етказиб беришни йўлга қўйди

UzPost («Ўзбекистон почтаси») республика бўйлаб жўнатмаларни 24 соат ичида етказиб бериш хизматини йўлга қўйди. Хизмат нархи 1 кг учун 15 минг сўмдан бошланади, қўшимча килограмм учун 3 минг сўмдан тўланади. Мижозлар сайтда етказманинг боришини кузатиши мумкин бўлади.

Ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?
31 октябр 2023, 12:28

Ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда ноябрь ойи қуруқ об-ҳаво билан бошланади. Ой давомида ҳарорат кечалари 0…+10 даражагача, кундузи +7…+20 даражагача ўзгариб туради. Баъзан -2 даражагача тушиши мумкин. Ёғингарчилик меъёрий, баъзи жойларда кўпроқ бўлиши кутилмоқда.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси кўчирилди. Бу туристик марказ қурилиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда
31 октябр 2023, 12:16

Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси кўчирилди. Бу туристик марказ қурилиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда

Бухоро шаҳри марказидаги бинолар ва стадион ўрнига туристик марказ қурилиши лойиҳаси йил бошида эътирозлар сабаб тўхтаб қолганди. Kun.uz`нинг ёзишича, масала яна кўтарилган, шаҳар ҳокимлиги бошқа ҳудудга кўчирилган, шаҳар маркази «снос»га тайёрланаётган бўлиши мумкин. Ҳокимлик вакили буни рад этди.

Ўзбекистон ҳарбий прокурори энди президент томонидан лавозимга тайинланади
31 октябр 2023, 11:54

Ўзбекистон ҳарбий прокурори энди президент томонидан лавозимга тайинланади

«Прокуратура тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, энди Ўзбекистон ҳарбий прокурори бош прокурор тақдимига биноан президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

USAID «Силдан холи Ўзбекистон» лойиҳасини ишга туширди
31 октябр 2023, 11:48

USAID «Силдан холи Ўзбекистон» лойиҳасини ишга туширди

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги — USAID «Силдан холи Ўзбекистон» 5 йиллик ташаббусини бошлади. Силнинг олдини олиш, аниқлаш ва даволаш ишлари бўйича лойиҳага 18 млн доллар сармоя киритилмоқда.

Месси саккизинчи марта «Олтин тўп»ни қўлга киритди
31 октябр 2023, 10:51

Месси саккизинчи марта «Олтин тўп»ни қўлга киритди

«Интер Майами» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг саккизинчи «Олтин тўп»ини қўлга киритди. Аёллар ўртасида йилнинг энг яхши футболчи деб эса «Барселона» ярим ҳимоячиси Айтана Бонмати топилди.

Шавкат Мирзиёев аэропортга олиб борувчи кўприкдаги қурилиш ишлари билан танишди
31 октябр 2023, 10:38

Шавкат Мирзиёев аэропортга олиб борувчи кўприкдаги қурилиш ишлари билан танишди

Ўзбекистон президенти Бобур кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа йўли ва темир йўл устидан ўтиб, Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгичдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди. Лойиҳа маслаҳатчиси кўприк синовдан ўтказилгани ва хавфсиз эканини таъкидлади.

«Бу мажбурий меҳнатга кирмайди». Тошкент вилояти ССБ бошлиғи ходимларга ҳашарга чиқишни буюрди
31 октябр 2023, 10:34 1

«Бу мажбурий меҳнатга кирмайди». Тошкент вилояти ССБ бошлиғи ходимларга ҳашарга чиқишни буюрди

Тошкент вилояти ССБ бошлиғи Улуғбек Абдуғаниев вилоят раҳбарлари ҳудудларда рейд ўтказаётганини айтиб, уялтириб қўймаслик учун «ўзини эркакман деган ҳар бир шифокор»га ҳашарда қатнашишни буюрди. У топшириғини ходимларнинг шартномасида оммавий тадбирларда қатнашиши кўрсатилгани билан изоҳлади.

Андижонда руҳий касал беморни калтаклаган шифохона ходими ишдан олинди
31 октябр 2023, 10:18

Андижонда руҳий касал беморни калтаклаган шифохона ходими ишдан олинди

Тармоқларда Андижондаги руҳий касалликлар шифохонасида ходим беморни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Вилоят прокуратураси ходимнинг ишдан бўшатилгани ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Тошкентдаги «Темурбеклар мактаби»га қизлар ҳам қабул қилинади
31 октябр 2023, 10:12

Тошкентдаги «Темурбеклар мактаби»га қизлар ҳам қабул қилинади

Шу вақтгача фақат йигитлар қабул қилинган Тошкентдаги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида энди қизлар ҳам ўқиши мумкин. Аввалроқ уни битирганларга ОТМга киришда имтиёз берилиши турли муҳокамаларга сабаб бўлганди. Бунинг ортидан унинг квоталарини алоҳида қилиш масаласи кўтарилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
31 октябр 2023, 09:59

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Азим Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Акмал Қосимов ва Бунёд Охунов вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистоннинг йирик ҳукумат делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди. Асосий маълумотлар
30 октябр 2023, 23:16

Ўзбекистоннинг йирик ҳукумат делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди. Асосий маълумотлар

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди. Томонлар товар айирбошлаш ҳажмини йилига 3 млрд долларга етказмоқчи. «Толибон», шунингдек, Афғонистон юкларининг Ўзбекистон орқали транзити учун тўловларни камайтиришни сўраган.

Шанхай-Франкфурт рейси самолёти йўловчиларнинг жанжали туфайли Тошкентга қўнди
30 октябр 2023, 22:56

Шанхай-Франкфурт рейси самолёти йўловчиларнинг жанжали туфайли Тошкентга қўнди

Шанхайдан Франкфуртга учаётган Lufthansa авиакомпанияси самолёти икки йўловчининг жанжали туфайли Тошкент аэропортига қўнди.

Ўзбекистон Марказий банки раҳбари — Humo фаолиятидаги узилишлар сабаблари ҳақида
30 октябр 2023, 22:48

Ўзбекистон Марказий банки раҳбари — Humo фаолиятидаги узилишлар сабаблари ҳақида

Humo тўлов тизими фаолиятидаги муаммолар дастурий таъминот тўлиқ янгилангани билан боғлиқ, дея маълум қилди Ўзбекистон Марказий банки раҳбари Мамаризо Нурмуратов.

Президент бош вазир ўринбосарларига мактаблар қурилишига ажратилаётган пулларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилишни топширди
30 октябр 2023, 22:31

Президент бош вазир ўринбосарларига мактаблар қурилишига ажратилаётган пулларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилишни топширди

Президент Қарши туманидаги таъмирдан чиққан 12-мактабга ташрифидан сўнг амалга оширилган ишлардан норози бўлиб, бош вазир ўринбосалари Ачилбай Раматов ва Жамшид Қўчқоровга мактабларни қуриш ва таъмирлаш жараёнлари ҳамда маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатиш бўйича топшириб берди.

Марказий банк яна қарийб 2 млрд долларлик валюта интервенцияларини амалга оширди
30 октябр 2023, 19:44

Марказий банк яна қарийб 2 млрд долларлик валюта интервенцияларини амалга оширди

Учинчи чоракда Ўзбекистон Марказий банки 19,5 трлн сўмга олтин сотиб олди, бироқ 22,8 трлн сўмлик (1,9 млрд доллар) валюта интервенцияларини амалга оширди.

Вакцина институти ҳудудида қурилиш ишлари давом этмоқда, фаоллар жавобгарликка тортилмоқда
30 октябр 2023, 19:03

Вакцина институти ҳудудида қурилиш ишлари давом этмоқда, фаоллар жавобгарликка тортилмоқда

Тошкентда Вакцина ва зардоблар институти ҳудудида кўп қаватли уй ва тадбиркорлик мажмуасини қуришга тайёрланаётган компания ва аҳоли ўртасидаги қарама-қаршилик давом этмоқда. Фаоллардан бири митингга чақириқ айби билан жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилган бўлса, 3 нафар фуқаро жаримага тортилган.

Президент aдминистрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарига ўринбосарлар тайинланди
30 октябр 2023, 18:10

Президент aдминистрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Президент администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарига Асилбек Худаяров биринчи ўринбосар бўлди. Шунингдек, Гаянэ Умерова департамент раҳбари ўринбосари лавозимига киришди. Бош прокуратура бошқарма бошлиғи бўлган Жобир Азимов эса президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг