Asialuxe Travel Туркиядаги илғор меҳмонхоналарнинг эксклюзив вакилига айланди. Туроператор меҳмонхоналарнинг тўлиқ рўйхати билан танишишни ва дам олишни максимал даражада фойда билан банд қилишни таклиф қилмоқда.
Тошкент шаҳри судида бир ойлик танаффусдан сўнг «Док-1 Макс» иши бўйича суд қайта бошланди. Унда Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси дорилари истеъмоли оқибатида 18 бола ногиронлик орттириб олгани, заҳарланиш сабаб яна 3 бола вафот этгани маълум қилинди. Судланувчилар икки нафарга кўпайди.
2023 йилда Ўзбекистонда 283 минг 788 та никоҳ қайд этилиб, уларнинг 85 минг 279 тасида (30 фоиз) аёл эриниинг фамилиясига ўтди. 74 нафар эркак 70 ёшдан кейин, 4418 нафар эркак эса 20 ёшгача фарзандли бўлди.
Адлия вазирлиги 2023 йил Ўзбекистонда ўғил болаларга энг кўп Муҳаммадали, қизларга эса Солиҳа исми қўйилганини маълум қилди. Ушбу исмлар аввалги йилларда ҳам етакчилик қилганди.
Марказий банк 1 июлдан қарз юки ҳисобини барча кредитлар кесимида жорий этишни режалаштирмоқда. Регулятор бу санадан бошлаб ортиқча қарз юкининг олдини олиш мақсадида қарз берувчиларга мижозларининг қарз юки 60 фоиздан ошиб кетмаслиги бўйича талаб қўймоқчи.
КХДР Жанубий Кореянинг Пенгнёнг ва Ёнпёнг ороллари томон 200 га яқин снаряд учирди. Жанубий Корея ҳукумати буни «провокация» деб атади ва маҳаллий аҳоли эвакуация қилинишини билдирди.
Самарқандда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими фуқародан 10 минг доллар олганликда гумонланмоқда. У фуқарога АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза олиб бериш ва уни Қўшма Штатларга юборишини айтган. ДХХ бундай ҳолатларни Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам аниқлади.
Электр истеъмоли (10−15 кВт) учун қувват чегарасининг бекор қилиниши Тошкент электр тармоқларида авариялар сонини бир неча баробарга оширди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Вазирлик ҳисоблагичларнинг дастурий таъминотини такомиллаштирмоқда.
Наманганда май ойида собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирган эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди. У 17 йил 6 ойида қамоқ жазосини олди.
Тармоқларда Қўқон шаҳрида блогер автомобиллар қатнайдиган йўлда столга ўтирганча овқатланаётгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ унга нисбатан жарима қўлланганини билдирди.
Токио аэропортида Japan Airlines самолёти бир неча дақиқада аланга ичида қолди. Шунга қарамай бортдаги 379 кишининг барчаси қутқарилди. Муваффақиятли эвакуация экипажнинг тайёргарлиги ва йўловчиларнинг намунали хулқи туфайли амалга оширилди. Bloomberg, New York Times ва CNN материалларидан жамланма.
Энергетика вазирлиги икки йил ичида энергетика тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашига эришмоқчи. Бунинг учун ишлаб чиқариш қувватларини кескин ошириш, тўлиқ рақамлаштириш, узатиш тармоқларини бошқаришга хусусий операторларни жалб қилиш ва бошқалар режалаштирилмоқда.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, 1 январдан солиқ органлари тадбиркорлик субъектларининг сўнгги 5 йил эмас, балки 3 йил давомидаги фаолиятини текшириши мумкин. Шунингдек, камерал текширув ўтказиш тартиби ҳам ўзгарди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги «Қўйлиқ» бозорида қурилиш ва реконструкция ишлари бошланишини маълум қилди. Бу вақтда бозор ёпилади. Ҳокимлик реконструкция даврида бозордаги тадбиркорларга ўз фаолиятини Food city, Tashkent Index ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттиришни таклиф қилди.
Ўзбекистонда биргина ноябрь ойининг ўзида электр энергияси истеъмоли учун ўсувчан коэффициентларнинг жорий этилиши ойига 1000 кВт/соатдан ортиқ истеъмол қилувчи абонентлардан қўшимча 26 млрд сўм ундириш имконини берди, дея таъкидлади Энергетика вазирлиги.
Ўзбекистонда 20 январдан маҳаллий поездлар билетлари нархи яна ошмоқда. Хусусан, «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездларининг чипталари нархи 20 фоизга кўтарилади.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузурида кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компанияси ташкил этилди. У уйларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, лифтларни алмаштириш, ҳудудларни ободонлаштириш, уйларни санация ва реновация қилишда буюртмачи сифатида қатнашади.
Владимир Путин Украинадаги уруш даврида Россия Қуролли кучларида ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома имзолаган хорижликларга мамлакат фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олишга рухсат берувчи фармонни имзолади.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Binance халқаро криптобиржаси бўйича текширув ўтказди. Платформа операцияларни жиноий фаолиятдан олинган криптоактив ҳамда маблағлар билан амалга ошириши аниқланди. Шунингдек, криптобиржа Ўзбекистонда лицензиясиз ишлайди. ИЛМА Binance`га жарима солди.
Асилбек Худаяров Амрилло Иноятовнинг ўрнига соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шунингдек, у Президент администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг