Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида блогернинг пиёдалар ўтиш йўлаги ва ажратувчи бўлакка стол қўйганча овқатланаётгани акс этган видео тарқалди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдираркан, блогер жаримага тортилганини маълум қилди.

Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик; базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача жарима жазоси) ва 138-моддаси (Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши; БҲМнинг учдан бир қисми) билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.

йўл ҳаракати қоидалари

«Энди бундай ҳолат бошқа қайтарилмайди. Хатомни тушуниб етдим. Бошқаларга ҳам тавсия қилмайман. Ёшлар, мен қилган ишни қайтарманглар», — дейди у.