2023 йил давомида Ўзбекистонда 283 минг 788 та никоҳ қайд этилиб, уларнинг 30 фоизи, яъни 85 минг 279 тасида аёл эриниинг фамилиясига ўтди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

адлия вазирлиги, никоҳ, эрининг фамилиясига ўтиш

Шунингдек, йил давомида 968 минг 140 нафар бола дунёга келган. 74 нафар эркак 70 ёшдан кейин, 4418 нафар эркак эса 20 ёшгача фарзандли бўлган.

адлия вазирлиги, никоҳ, эрининг фамилиясига ўтиш

Бундан ташқари, 4814 нафар эркак 50 ёшдан ошганда, 834 нафар эркак эса 60 ёшдан ошганда фарзандли бўлган.

адлия вазирлиги, никоҳ, эрининг фамилиясига ўтиш

2023 йилда қайд этилган никоҳларнинг 243 минг 210 таси 30 ёшгача бўлганлар ўртасида қайд этилган бўлса, 1447 таси 50 ёшдан ошганлар ўртасида тузилган. 50 ёшдан ошганлар ўртасидаги никоҳлар энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган. 30 ёшгача бўлганлар ўртасидаги никоҳлар эса энг кўп Самарқанд вилояти улушига тўғри келган.