Президент Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт берди
4 декабр 2020, 16:15 1

Президент Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт берди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводини ишга туширди. Мазкур мажмуада биринчи босқичда 400 млн долларга яқин маблағ тежалади, йилига 90 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинади. Давлат раҳбари ушбу мажмуа очилишини «тарихий воқеа» деб атади. «Ҳаракатларимизнинг асосий мақсади яқин йилларда яхлит, „нолдан тайёр маҳсулотгача“ бўлган металл ишлаб чиқариш кластерини яратишдан иборат», — деди президент.

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
4 декабр 2020, 16:01

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Файзулла Маманов Сурхондарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.

«Биз ТАПОиЧни тиклашга ҳаракат қиляпмиз» — Шавкат Мирзиёев
4 декабр 2020, 15:34 2

«Биз ТАПОиЧни тиклашга ҳаракат қиляпмиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкорлар билан музокараларда ТАПОиЧ авиазаводининг тақдири муҳокама қилинганини маълум қилди. «Мени ҳам аламим бор. Дунёда саноқли самолёт чиқарадиган давлатлар бор эди, биз уни ўз қўлимиз билан ёпдик, минг афсус. Лекин барибир биз уни тиклашга жуда кўп ҳаракат қилаяпмиз», — деди давлат раҳбари.

Президент Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди
4 декабр 2020, 14:55

Президент Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Музокаралар давомида металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йирик ва замонавий корхонани ташкил этиш лойиҳаси икки давлат ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг намунаси экани қайд этилди.

«Пулимиз бор, ҳудудларда ҳам, тармоқларда ҳам имкониятимиз бор, лекин лойиҳа йўқ» — Шавкат Мирзиёев
4 декабр 2020, 13:58

«Пулимиз бор, ҳудудларда ҳам, тармоқларда ҳам имкониятимиз бор, лекин лойиҳа йўқ» — Шавкат Мирзиёев

Президент мамлакатдаги илм-фан соҳасидаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида нутқ сўзлаб, ОТМларда илмий тадқиқотлар даражаси ўта паст, илм ва инновация масалалари бўйича масъул проректорлар умуман ишламаётганини қайд этди. Бундан ташқари, ҳудудлардаги сув хўжалиги соҳасидаги муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Россияга олиб борилган қуруқ меваларда зарарли организм аниқланди
4 декабр 2020, 12:25 1

Россияга олиб борилган қуруқ меваларда зарарли организм аниқланди

Ўзбекистондан Россияга етиб борган 1 тонна қуритилган ўриклар орасида карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм — капр қўнғизи (Trogoderma granarium Ev.) аниқланган. Ушбу партия Россия фитосанитария талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ўзбекча сертификат билан Россияга олиб кирилган. Капр қўнғизи Ўзбекистонда расмий равишда йўқ қилинган объект ҳисобланади.

Андижонлик блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди
4 декабр 2020, 10:01

Андижонлик блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди

Андижон вилояти прокуратураси блогер Отабек Нуритдиновга қарши қўзғатилган жиноят ишини бекор қилди. Аввалроқ Андижон шаҳридаги 25-мактаб директори ўринбосари Гулчеҳра Мирзаеванинг шикоятидан сўнг иш очилган эди.

Хельга Шмид ЕХҲТнинг янги бош котиби бўлади
3 декабр 2020, 22:24

Хельга Шмид ЕХҲТнинг янги бош котиби бўлади

Хельга Шмид ЕХҲТнинг янги бош котиби, Тереза Рибейру ОАВ эркинлиги бўйича вакили, Маттео Мекаччи ДИИҲБ директори бўлади.

Суд UzAuto Motors ишини қайта кўриб чиқади
3 декабр 2020, 22:20

Суд UzAuto Motors ишини қайта кўриб чиқади

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг суд қарори устидан апелляция шикояти қабул қилинди. Суд 11 декабр куни UzAuto Motors ишини қайта кўриб чиқади.

Ғилдиракдаги карантин
3 декабр 2020, 19:20

Ғилдиракдаги карантин

Наташа ва Люда — Смоленск вилоятидан бўлган опа-сингиллар. 2019 йилда улар ишдан бўшаш учун ариза ёзиб, ити Юни ўзлари билан олиб, Марказий Осиё бўйлаб кўп ойлик велосаёҳатига чиқдилар. Уларни барқарор иш жойини велосипед эгарига, иссиқ ором кўрпаларни сайёҳлик чодирига алмаштиришга нима мажбур қилди ва уйни йўлда ҳис қилиш нима эканлиги ҳақида — «Газета.uz» материалида.

«Ҳукумат матбуотни хавф-хатар эмас, ўзига шерик деб билиши керак» — Хелена Фрайзер
3 декабр 2020, 16:54

«Ҳукумат матбуотни хавф-хатар эмас, ўзига шерик деб билиши керак» — Хелена Фрайзер

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрайзер инсон ҳуқуқлари доирасида сўз эркинлигининг аҳамияти ҳақида сўзлади. Шунингдек, у блогерлар, журналистлар, ОАВ ходимлари фаолиятини эркин олиб боришларига таъқиқлар қўйилмаслигини ва бундай вазиятларда химоя чоралари кўрилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
3 декабр 2020, 16:31

2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

3 декабрь куни қабул қилинган президент фармонига кўра, 2021 йилда 2−3 сентябрь кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди.

Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилди
3 декабр 2020, 16:02

Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилди

Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди. Университет ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот тизими каби соҳаларда мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашади. Ўқитиш япон ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Содиқ Сафоев: «Сўз эркинлиги бўлмаганида, пандемия даврида аҳволимиз анча мураккаб бўларди»
3 декабр 2020, 15:53

Содиқ Сафоев: «Сўз эркинлиги бўлмаганида, пандемия даврида аҳволимиз анча мураккаб бўларди»

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев коронавирус пандемияси давридаги сўз эркинлигининг аҳамияти ҳақида сўзлади. «Сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги — демократиянинг қон айланиш тизимидир, усиз бу тушунчалар фаолият кўрсата олмайди», — дея таъкидлади у.

Яна учта шифохона одатий иш фаолиятига қайтди
3 декабр 2020, 15:24

Яна учта шифохона одатий иш фаолиятига қайтди

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайгани сабабли COVID-19 беморларини даволашга ихтисослашган яна 3 та шифохона — Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохоналари ўз йўналиши бўйича одатий иш фаолиятига қайтди.

Учувчи бўлишни орзу қилувчи инклюзия қаҳрамони
3 декабр 2020, 14:34

Учувчи бўлишни орзу қилувчи инклюзия қаҳрамони

Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар кунига бағишлаб «Газета.uz» ЮНИСEФ томонидан тайёрланган оддий мактабга борувчи, тенгдошлари билан осон дўстлашувчи ва доимо кулиб турувчи Даун синдроми мавжуд бўлган 8 ёшли бола ҳақидаги ҳикояни тақдим этади.

Пешкў ва Шеробод туманларига янги ҳокимлар тайинланди
3 декабр 2020, 13:43

Пешкў ва Шеробод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Қаҳҳоров Бухоро вилоятининг Пешкў туманига, Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Зиёдулла Давлатов эса Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманига ҳоким этиб тасдиқланди.

Польшада ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди
3 декабр 2020, 12:09

Польшада ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди

Польшада охирги кун давомида 13 855 та касалланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди. Аввалроқ Германияда ҳам ушбу кўрсаткич миллиондан ошган эди. Ҳозирда дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 64,5 млн га етди.

Пандемия сабабли деярли бутун дунёда иш ҳақи пасайди — ХМТ
3 декабр 2020, 11:53

Пандемия сабабли деярли бутун дунёда иш ҳақи пасайди — ХМТ

COVID-19 пандемияси деярли бутун дунёда иш ҳақининг пасайишига ёки ўсишининг тўхташига олиб келди, деди ХМТ. Инқироз, айниқса, аёллар ва кам маошли ишчиларнинг даромадларига таъсир кўрсатди.

Қозоғистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзлари билан олиб юрмасликлари мумкин бўлади
3 декабр 2020, 11:33

Қозоғистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзлари билан олиб юрмасликлари мумкин бўлади

Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситаси билан боғлиқ бўлган хужжатлари йўқлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш кутилмоқда. Барча керакли маълумот маълумотлар базасидан текширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг