Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати хабарига кўра, Ўзбекистондан етиб борган 1 тонна қуритилган ўриклар орасида карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм — капр қўнғизи (Trogoderma granarium Ev.) аниқланган.
Зарарли организм личинкаси 1 кг маҳсулотда 2 дона миқдорида топилган, бу партиянинг жиддий зарарланганлигини кўрсатади.
Ушбу партия Россия фитосанитария талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ўзбекча сертификат билан Россияга олиб кирилган. Капр қўнғизи Ўзбекистонда расмий равишда йўқ қилинган объект ҳисобланади.
Капр қўнғизи кўплаб мамлакатларда карантин аҳамиятига эга организмлар рўйхатига киритилган бўлиб, у заҳирадаги маҳсулотларнинг 70 фоизини йўқ қилишга қодир.
Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати Ўзбекистондан қуритилган мевалар ва ёнғоқларни олиб киришни тақиқлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши ҳақида хабар берди.
«Яқин келажакда хизмат ҳозирги вазиятни муҳокама қилиш учун ўзбек томони билан музокараларни бошлайди», — дейилади хабарда.
Abdurahman Ergashev
Лабараторияларга ишонч қолмади. Шу даражада маъсулиятсизлик бўладими? Пора бериб, қоғоз тўғриланлиги яққол кўриниб турибди. Бу аҳволда жаҳон бозоридаги ишончни йўқатиб қўямизку. Бундай бўлишига сабабчи бўлганларни энг камида 7 йилга озодликдан маҳрум этиш керак. Токи бошқаларга ўрнак бўлсин. Жаҳон бозоридаги ўринни йўқатиш иқтисодиётимизга берилган катта зарба бўлиб, бу соҳада тирикчилик қилётшанларнинг ризқини қийилиши дегани. Қачонгача коррупцияга пажа ортидан қараймиз? Қонунларани кучайтириш вақти келмадимикан а?