Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни муносабати билан «Газета.uz» БМТнинг Ўзбекистондаги Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) томонидан Даун синдроми мавжуд бўлган 8 ёшли Аҳмаджон Офоков ҳақида тайёрланган ҳикояни тақдим этади. У оддий мактабда ўқийди, ҳар куни машғулотларга боришни жуда яхши кўради, тенгдошлари билан осон дўстлашади ва улкан жозибага эга.

Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни 1992 йилдан бери ҳар 3 декабрда нишонланиб келинмоқда. Ушбу куннинг асосий мақсади — ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ногиронлиги бўлган инсонлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларига эътибор қаратиш. Бу йил ушбу сана «Яна яхшироқ қуриш: COVID-19 давридан кейин имкониятлари чекланган инсонлар учун имкониятлари чекланган инсонлар билан биргаликда инклюзив, қулай ва барқарор дунё томон интилиш» шиори остида нишонланмоқда.


Саккиз яшар Аҳмаджонда Даун синдроми бор. У Тошкент шаҳри, Сирғали туманидаги 284-сонли мактабнининг биринчи синф ўқувчиси. Аҳмаджон бутун дунёга ногиронлик чеклов эмаслигини намойиш этиб, тенгқурлари ва ўқитувчилар билан самимий мулоқот қилади!

Фото: Евгений Сорочин / ЮНИСЕФ.

Синфда Аҳмаджон ҳамма нарсани ўзи қилади. У расм чизиш, ўқиш ва санашни яхши кўради.

Фото: Евгений Сорочин / ЮНИСЕФ.

Унинг устози Раъно Шамситдинованинг айтишича, Аҳмаджон жуда очиқ ва меҳрибон бола. У бошқа болалар билан осонликча мулоқот қилади. Синфдошлар ҳам у билан гаплашишни хуш кўришади, шунинг учун у ҳеч қачон ёлғиз бўлмайди. Аҳмаджон ҳар бир ишда ҳақгўй.

Фото: Евгений Сорочин / ЮНИСЕФ.

«Тўғри, нутқидануқсонлар йўқ эмас, бироқ биз уни ажратмасдан бошқа ўқувчиларга бўлганидек муносабатдамиз. Аҳмаджон барча вазифаларни бошқаларбилан тенг равишда бажаради. Мактаб қоидаларига доим риоя қилади».

Фото: Евгений Сорочин / ЮНИСЕФ.

Бу йил Аҳмаджон мактабда янги дўстлар орттирди. Муфасира, Мадина, Бобур ва Улуғбек ўз вазифаларини бажариб бўлганларидан кейин биргаликда Аҳмаджонга ёзишда ва машқларни бажаришда кўмаклашишади. Уларнинг дўсти ёрдамга муҳтожлигини кўришса, ўзлари югуриб келишади. Мадина Аҳмаджон билан бирга ўтиришни илтимос қилади.

Болажоннинг севимли машғулоти — LEGO деталларидан уйлар ва бинолар қуриш. Бунда у қўл остидаги бор нарсалардан фойдаланади.

Фото: Евгений Сорочин / ЮНИСЕФ.

Энг кўп кимни яхши кўрасан деган саволга Аҳмаджон ўша заҳоти ўзини кўрсатди. Кейин онаси, отаси ва опачасини айтди. Дўсти Бобур ҳам ушбу рўйхатга киритилди.

Қўлларини самолёт қанотидек ёяр экан, саккиз яшар болакай келгусида учувчи бўлишни орзу қилишини айтди.

Фото: Евгений Сорочин / ЮНИСЕФ.