UzAuto Motors`нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси бўйича шу йилнинг 30 октябрь куни суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганди.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг «Газета.уз»га хабар беришича, қўмита Тошкент шаҳар маъмурий судининг 30 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти келтирган. Унда ҳал қилув қарори ва чиқарилган хусусий ажримни бекор қилиш, UzAuto Motors АЖнинг шикоят аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги ҳал қилув қарорини қабул қилиш сўралган.

Апелляция шикояти Ўзбекистон МСИЮтКнинг 204-моддасида белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда берилган. Апелляция шикоятни қабул қилишни рад этиш ёки қайтаришга асос бўлувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини қайд этиб, 11 декабрь куни ишни кўриб чиқишини маълум қилди.