Сурхондарё вилояти ҳокимилиги матбуот хизмати хабарига кўра, Файзулла Маманов Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 2000−2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, 2005−2008 йилларда Ўзбекистон либерал-демократик партияси ижроия қўмитаси аппарати, 2008−2010 йилларда Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси, 2010−2013 йилларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, 2013−2019 йилларда Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасида масъул лавозимларда ишлаган.

Файзулла Маманов 2019 йилнинг январидан бери Тошкент вилояти, Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.