ССВ матбуот хизмати хабар беришича, яна учта шифохона: Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохоналари ўз йўналиши бўйича дастлабки тартибда фаолиятини давом эттириши белгилаб берилди.

Маълумотларга кўра, шифохоналар 2 декабрдан бошлаб коронавирусга чалинган беморларни қабул қилишни тўхтатади ва касалхоналардаги даволаниш давом эттирилиши талаб этиладиган беморлар тегишлилиги бўйича 1- ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига ўтказилади.

Инфекцияни даволашда қўлланилаётган дори воситалари захира сифатида сақланади.

Беморлар чиқарилгандан кейин муассасалар ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилади ва эпидемияга қарши чоралар кўрилиб, мавжуд тиббий жиҳозларни консервация қилинади, дейилади хабарда.