Қозоғистон Қонунчилик палатаси ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситаси билан боғлиқ бўлган хужжатлари йўқлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиниши тўғрисидаги қонунни қабул қилди, дея хабар берди Tengrinews.

Ўз навбатида, автомобиль ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олинган бўлиши керак. Керак бўлганда, ушбу ҳужжатлар ички ишлар маълумотлар базасида текширилади (ҳайдовчини ёнида шахсини тасдиқловчи қандайдир ҳужжат бўлиши керак).

Янги тартиб автомобилни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, Қозоғистон фуқароси бўлмаган шахслар учун тааллуқли бўлмайди.

Таъкидланишича, бундай қонунни қабул қилишга кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилаётганлар сонининг ошиб бориши сабаб бўлди. Масалан, жорий йилнинг ўн ойида мамлакатда 150 минг ҳайдовчи бошқа автотранспорт воситаси билан боғлиқ бўлган хужжатлар ёнида йўқлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилган.