3 декабрь куни «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони (ПФ-6122-сонли) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

  • 2 сентябрь — пайшанба;
  • 3 сентябрь — жума.

Шунингдек, барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, қуйидаги саналар дам олиш кунлари ҳисобланади:

  • 2 январь — шанба;
  • 20 март — шанба;
  • 22 март — душанба;
  • 4 сентябрь — шанба.