БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрайзер Халқаро пресс-клубдаги давра суҳбатида инсон ҳуқуқлари доирасида сўз эркинлигининг аҳамияти ҳақида гапирди.

«2018 йилда Ўзбекистон ҳукуматига „Инсон ҳуқуқлари кенгашининг универсал даврий ҳисобот“ доирасида тақдим этилган 201 та тавсияномадан 30 таси сўз эркинлиги ва матбуот эркинлиги ҳамда журналистларнинг ҳимоясига доирдир», — деди Хелена Фрайзер.

«Бу соҳада эса блогерлар, журналистлар, ОАВ ходимлари фаолиятини эркин ҳамда сермаҳсул олиб боришларига йўл очиб беришлари керак, акс ҳолда уларга ҳимоя чораларини кўриш керак бўлади», — дея таъкидлаб ўтди БМТнинг доимий координатори.

«Албатта бундан ташқари мутасадди раҳбарларнинг ўзини бу жараёнга бўлган ёндашувлари ҳам ўзгариб бориши керак деб ўйлаймиз ва сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги фаолиятига ҳеч қандай тақиқ кўрсатмаслиги керак», — деб қўшимча қилди у.