Техник хатолик туфайли 3 йил олдин вафот этган фуқарога жарима белгиланди
24 декабр 2020, 15:12

Техник хатолик туфайли 3 йил олдин вафот этган фуқарога жарима белгиланди

Сирдарёда ЙПХ ходими уч йил олдин вафот этган фуқарога нисбатан баённома тузган. Аниқланишича, техник хатолик туфайли жарима исм-фамилияси бир хил бўлган самарқандлик маҳрумнинг номига расмийлаштириб қўйилган.

Юнусобод метроси қурилишидаги фавқулодда ҳолат бўйича жиноят иши қандай якун топди?
24 декабр 2020, 15:02

Юнусобод метроси қурилишидаги фавқулодда ҳолат бўйича жиноят иши қандай якун топди?

2019 йилнинг декабрь ойида Юнусобод метро линияси қурилишида тупроқ ўпирилиши натижасида 6 киши ҳалок бўлган эди. Тошкент прокуратурасининг «Газета.uz» сўровига жавобида илк бор фавқулодда ҳолат юз беришида сабабчи бўлган тўрт нафар мутахассиснинг номини очиқлади. Идора нима сабабдан уларга нисбатан айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмасдан жиноят иши тугатилганига изоҳ берди.

Тожикистоннинг шимолига Ўзбекистон табиий гази етказиб берилиши тикланди
24 декабр 2020, 14:20

Тожикистоннинг шимолига Ўзбекистон табиий гази етказиб берилиши тикланди

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига Ўзбекистон табиий гази етказиб берилиши тикланди. Ушбу газ билан дастлаб шаҳардаги саноат корхоналари, кейинчалик эса аҳоли таъминланиши режалаштирилган.

Азиз Абдуҳакимов «Ал-Бухорий» халқаро спутник телеканалини очишни таклиф этди
24 декабр 2020, 13:44

Азиз Абдуҳакимов «Ал-Бухорий» халқаро спутник телеканалини очишни таклиф этди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилувчи халқаро спутник телеканалини ташкил этиш ва унда мусулмон аҳолиси кўп бўлган мамлакатлар тилларида эфирга чиқишни, шу орқали тарғибот кампаниясини кучайтириш таклифини билдирди.

«Қарз олувчи тармоқ раҳбарлари масъулият ва жавобгарликни сезаяптими?» — президент
24 декабр 2020, 13:41

«Қарз олувчи тармоқ раҳбарлари масъулият ва жавобгарликни сезаяптими?» — президент

Шавкат Мирзиёев инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги бағишланган йиғилишда молия институтларидан олинган қарзларнинг ҳолати ва натижаларига эътибор қаратди. «Қарз олувчи тармоқ раҳбарлари қарорларда белгиланган масъулият ва жавобгарлигини сезаяптими, йўқми? Ман ўйлайманки, ҳали йўқ», — деди президент.

Ўғирланаётган қиз ўзини машинадан ташлаб вафот этди
24 декабр 2020, 13:18

Ўғирланаётган қиз ўзини машинадан ташлаб вафот этди

Норин туманида яшовчи 18 ва 23 ёшли икки йигит олдиндан тил бириктириб, ижарада яшаб келаётган, асли учқўрғонлик бўлган 16 ёшли қизни ўғирлашга уринишган. Қиз юриб кетаётган Damas автомашинасидан ўзини ташлаб вафот этган.

Марказий Осиё давлатлари етакчи аёлларининг илк учрашуви бўлиб ўтди
24 декабр 2020, 12:50

Марказий Осиё давлатлари етакчи аёлларининг илк учрашуви бўлиб ўтди

Марказий Осиё давлатлари етакчи аёлларининг илк мулоқоти ташкил этилди. 2021 йилда мулоқотга раислик қилиш топширилган Танзила Нарбаева учрашувни «минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун мутлақо янги маслаҳат майдончаси» бўлиб шаклланаётганини таъкидлади.

COVID-19 дан вафот этган италияликларнинг қариндошлари ҳукуматни судга беришди
24 декабр 2020, 11:25

COVID-19 дан вафот этган италияликларнинг қариндошлари ҳукуматни судга беришди

Италияда COVID-19 асоратларидан вафот этганларнинг қариндошлари коронавирус пандемияси пайтида бепарволиги учун ҳукуматни судга беришди. Улар товон пули сифатида 100 млн евродан кўпроқ пул талаб қилмоқда.

АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатини кенгайтирди
24 декабр 2020, 11:25

АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатини кенгайтирди

АҚШ ўзининг Беларусь ҳукуматига қарши чекловлар рўйхатига Марказий сайлов комиссияси, Беларусь ички ишлар вазири Геннадий Казакевич, КГБ махсус кучлари ва Минск шаҳар мобиль оператив отрядини (ОМОН) ҳам киритди.

Украина ва Перуда ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони миллиондан ошди
24 декабр 2020, 11:08

Украина ва Перуда ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони миллиондан ошди

Сўнгги маълумотларга кўра, Украина ва Перу мамлакатларида ҳам коронавирус юқтирганлар сони миллиондан ошган. Дунё бўйлаб ҳозиргача 78,6 млн инсон коронавирус билан касалланган бўлиб, энг кўп беморлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.

Исроилда икки йил ичида тўртинчи марта парламент сайловлари ўтказилади
23 декабр 2020, 23:04

Исроилда икки йил ичида тўртинчи марта парламент сайловлари ўтказилади

2020 йилги давлат бюджети бўйича келишувга эришилмагани сабабли Исроил парламенти автомат равишда тарқатиб юборилди. Эндиликда мамлакатда икки йил ичида тўртинчи марта парламент сайловлари ўтказилади.

«Биз барибир табақалаштирилган ҚҚСга келамиз» — Адҳам Икромов
23 декабр 2020, 22:46

«Биз барибир табақалаштирилган ҚҚСга келамиз» — Адҳам Икромов

Савдо-саноат палатаси раиси Aдхам Икромовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон тоифалар ва тармоқлар бўйича табақалаштирилган ҚҚСга ўтади. Унинг гапларига кўра, имтиёзлар ва преференцияларга эга бўлган кучли ўрта бизнессиз мамлакат «ҳеч қачон бошқа давлатлар билан етарлича рақобатлаша олмайди».

UzAuto Motors’нинг Асакадаги заводи фаолиятини вақтинча тўхтатади
23 декабр 2020, 19:30

UzAuto Motors’нинг Асакадаги заводи фаолиятини вақтинча тўхтатади

UzAuto Motors 2021 йил январь ойида Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Компаниянинг билдиришича, бу янги сифат стандартларини жорий қилиш билан боғлиқ.

«Яқин орада уйларнинг нархи 1 кв. м. учун 1500 доллардан кам бўлмаслигини прогноз қилганмиз» — Ортиқхўжаев
23 декабр 2020, 19:04

«Яқин орада уйларнинг нархи 1 кв. м. учун 1500 доллардан кам бўлмаслигини прогноз қилганмиз» — Ортиқхўжаев

Тошкентда қурилиш бўйича йирик лойиҳалар «кўп қаватли уйлар нархлари ошишининг олдини олиш учун керак», дея таъкидлади Жаҳонгир Ортиқхўжаев. Унинг сўзларига кўра, 2,5−3 йил аввал уйларнинг нархи 1 кв. метри учун 1500 доллардан кам бўлмаслиги прогноз қилинган. «Агар Тошкент шаҳрида қурилишни тўхтатиб қўйсак, нархлар кескин ошиши кузатиларди», — деди ҳоким.

Лионель Месси Пеленинг рекордини янгилади
23 декабр 2020, 19:02

Лионель Месси Пеленинг рекордини янгилади

Лионель Месси «Барселона» клуби сафида 644-голини урди ва бир клуб сафида урилган голлар сони бўйича рекордни янгилади. У «Сантос» клуби сафида 643 гол урган бразилиялик афсона Пелени ортда қолдирди.

Қирғизистонда Ўзбекистон кўмаги билан 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилди
23 декабр 2020, 18:28

Қирғизистонда Ўзбекистон кўмаги билан 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилди

Қирғизистонда қурилиши ва жиҳозланиши тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилган 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси фойдаланишга топширилди.

Вакциналар синовида ҳозирча ножўя таъсир аниқланмади — Инновацион ривожланиш вазири
23 декабр 2020, 18:03

Вакциналар синовида ҳозирча ножўя таъсир аниқланмади — Инновацион ривожланиш вазири

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов коронавирусга қарши вакцина синовлари пойтахтдаги учта поликлиникада бўлиб ўтаётганлигини маълум қилди. У ўзи ҳам бир ой олдин ушбу вакциналар билан эмланганлигини, ҳозиргача ўзида ножўя таъсирини сезмаганлигини айтмоқда.

Электр энергияси қачон автоматик тарзда қайта уланиши тўғрисида вазирлик жавоб берди
23 декабр 2020, 17:41

Электр энергияси қачон автоматик тарзда қайта уланиши тўғрисида вазирлик жавоб берди

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, АСКУЭ тизими истеъмолчиларнинг 100 фоизини қамраганидан сўнг тўлиқ тартибда ишлай бошлайди. Бугунги кунгача 72% истеъмолчиларга ушбу турдаги ҳисоблагичлар ўрнатилган. Ушбу тизимга тўлиқ уланиш 2021 йил апрелигача режалаштирилган.

Коронавирус генетик штаммини ўзгартирса ҳам, вакциналар унинг янги штаммларига таъсир кўрсатади — ССВ
23 декабр 2020, 17:34

Коронавирус генетик штаммини ўзгартирса ҳам, вакциналар унинг янги штаммларига таъсир кўрсатади — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг янги штамми бўйича изоҳ берди. Унга кўра, янги штамм асосан болалар ва йошларда учрамоқда. Бундан ташқари, коронавирусга қарши вакциналарни касалликнинг янги штамларига мослаштириб бориш мумкинлиги қайд этилди.

Қорақалпоғистон раҳбари Нукусда ўрнатилган арча учун Тошкент ҳокимига миннатдорчилик билдирди
23 декабр 2020, 17:28

Қорақалпоғистон раҳбари Нукусда ўрнатилган арча учун Тошкент ҳокимига миннатдорчилик билдирди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Нукусда ўрнатилган янги йил арчаси учун миннатдорчилик билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг