Лионель Месси Пеленинг рекордини янгилади
23 декабр 2020, 19:02

Лионель Месси Пеленинг рекордини янгилади

Лионель Месси «Барселона» клуби сафида 644-голини урди ва бир клуб сафида урилган голлар сони бўйича рекордни янгилади. У «Сантос» клуби сафида 643 гол урган бразилиялик афсона Пелени ортда қолдирди.

Қирғизистонда Ўзбекистон кўмаги билан 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилди
23 декабр 2020, 18:28

Қирғизистонда Ўзбекистон кўмаги билан 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилди

Қирғизистонда қурилиши ва жиҳозланиши тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилган 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси фойдаланишга топширилди.

Вакциналар синовида ҳозирча ножўя таъсир аниқланмади — Инновацион ривожланиш вазири
23 декабр 2020, 18:03

Вакциналар синовида ҳозирча ножўя таъсир аниқланмади — Инновацион ривожланиш вазири

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов коронавирусга қарши вакцина синовлари пойтахтдаги учта поликлиникада бўлиб ўтаётганлигини маълум қилди. У ўзи ҳам бир ой олдин ушбу вакциналар билан эмланганлигини, ҳозиргача ўзида ножўя таъсирини сезмаганлигини айтмоқда.

Электр энергияси қачон автоматик тарзда қайта уланиши тўғрисида вазирлик жавоб берди
23 декабр 2020, 17:41

Электр энергияси қачон автоматик тарзда қайта уланиши тўғрисида вазирлик жавоб берди

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, АСКУЭ тизими истеъмолчиларнинг 100 фоизини қамраганидан сўнг тўлиқ тартибда ишлай бошлайди. Бугунги кунгача 72% истеъмолчиларга ушбу турдаги ҳисоблагичлар ўрнатилган. Ушбу тизимга тўлиқ уланиш 2021 йил апрелигача режалаштирилган.

Коронавирус генетик штаммини ўзгартирса ҳам, вакциналар унинг янги штаммларига таъсир кўрсатади — ССВ
23 декабр 2020, 17:34

Коронавирус генетик штаммини ўзгартирса ҳам, вакциналар унинг янги штаммларига таъсир кўрсатади — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг янги штамми бўйича изоҳ берди. Унга кўра, янги штамм асосан болалар ва йошларда учрамоқда. Бундан ташқари, коронавирусга қарши вакциналарни касалликнинг янги штамларига мослаштириб бориш мумкинлиги қайд этилди.

Қорақалпоғистон раҳбари Нукусда ўрнатилган арча учун Тошкент ҳокимига миннатдорчилик билдирди
23 декабр 2020, 17:28

Қорақалпоғистон раҳбари Нукусда ўрнатилган арча учун Тошкент ҳокимига миннатдорчилик билдирди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Нукусда ўрнатилган янги йил арчаси учун миннатдорчилик билдирди.

Намангандаги кафеда 24 ёшли йигит пичоқланди
23 декабр 2020, 17:13

Намангандаги кафеда 24 ёшли йигит пичоқланди

Намагандаги кафелардан бирида 21 ёшли фуқаро атрофдагиларни тинчини бузиб, ўткир кесувчи жисм билан 24 ёшли фуқарони оғир жароҳатлади. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ucell кўрсатилмаган хизмат учун ечиб олинган қарийб 97,5 млн сўмни қайтарди
23 декабр 2020, 16:17

Ucell кўрсатилмаган хизмат учун ечиб олинган қарийб 97,5 млн сўмни қайтарди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ucell алоқа оператори томонидан Al-Chiroq акцияси доирасида 337,9 мингдан зиёд абонент ҳисобидан кўрсатилмаган хизмат учун пул ечиб олинганини аниқлади. Пуллар эгаларига қайтарилди.

2021 йилдан бошлаб Telegram тижоратлаштирилади — Павел Дуров
23 декабр 2020, 14:53

2021 йилдан бошлаб Telegram тижоратлаштирилади — Павел Дуров

Telegram’да фаол фойдаланувчилар сони 500 миллионга яқинлашмоқда. Фойдаланувчилар сони билан бирга компания ҳаражатлари ҳам ошаётгани сабаб, Павел Дуров 2021 йилдан бошлаб Telegram’ни тижоратлаштиришини маълум қилди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2021 йил охиригача «снос”лар бўйича барча қарзларни тўлашни ваъда берди
23 декабр 2020, 14:43

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2021 йил охиригача «снос"лар бўйича барча қарзларни тўлашни ваъда берди

«Ўзбекистон тарихида бир йилда бунча компенсация тўлаб берилмаган». Бу йили «снос"лар бўйича ер ёки пул кўринишига тўловлар 700−800 млрд сўмни ташкил этди, дея маълум қилди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев. У 2021 йил сўнггига қадар барча бузилишлар бўйича қарзларни тўлашга ваъда берди.

Ўзбекистон Алишер Навоий мақбарасининг қайта таъмирланишида кўмаклашади
23 декабр 2020, 14:43

Ўзбекистон Алишер Навоий мақбарасининг қайта таъмирланишида кўмаклашади

Ҳиротда жойлашган Алишер Навоий мақбарасининг қайта таъмирланиши ва ободонлаштирилишида Ўзбекистон Афғонистонга ёрдам беради.

Хорижий эксперт уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди
23 декабр 2020, 14:32

Хорижий эксперт уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига хорижлик мутахассис Оливье Норман маслаҳатчи этиб тайинланди. У қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаларини шакллантириш масалаларида вазирлик масъул ходимларига кўмаклашади.

Ўзбекистонлик теннисчи келишилган учрашувлар учун 7 йилга дисквалификация қилинди
23 декабр 2020, 14:06

Ўзбекистонлик теннисчи келишилган учрашувлар учун 7 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов келишилган учрашувларда қатнашганлиги учун 12 минг долларга жаримага тортилди ва 7 йилга дисквалификация қилинди.

«Россия темир йўллари» Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар олиб киришни арзонлаштирмоқда
23 декабр 2020, 13:53

«Россия темир йўллари» Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар олиб киришни арзонлаштирмоқда

«Россия темир йўллари» компанияси Ўзбекистон ва Тожикистондан келтириладиган мева ва сабзовот маҳсулотларини ташишда 50% лик чегирма жорий қилди. 2021 йил давомида тўлиқ амалда бўлади.

Тошкентда автобусда ёнғин юзага келди
23 декабр 2020, 12:44

Тошкентда автобусда ёнғин юзага келди

Тошкентда 47 йўналишдаги Mercedes-Benz русумли автобуснинг двигателида ёнғин юзага келди. Жабрланганлар йўқ.

Эквадорда коронавируснинг янги турлари аниқланди
23 декабр 2020, 11:44

Эквадорда коронавируснинг янги турлари аниқланди

Эквадорда COVID-19 нинг янги турлари қайд этилди. Олимларнинг айтишига кўра, уларнинг Буюк Британиядаги коронавируснинг янги штамми билан алоқаси йўқ.

Испанияда Тошкент стоматология институти филиали очилади
23 декабр 2020, 11:34

Испанияда Тошкент стоматология институти филиали очилади

Испаниянинг Балеар университетида Тошкент давлат стоматология институтининг филиали ташкил этилади. Келишувга кўра, ҳар иккала олий таълим муассасаси томонидан йилига 30 нафар педагоглар жалб этилади.

Илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича шартномалар имзоланди
23 декабр 2020, 11:24

Илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича шартномалар имзоланди

Ўзбекистон, Жаҳон банки, Masdar компанияси (БАА) ва Осиё тараққиёт банки 100 МВт кучга эга бўлган Ўзбекистондаги илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича кредит ва суғурта шартномаларини имзолашди. Навоидан 35 узоқликда жойлашадиган станция 2021 йилдан бошлаб «Миллий электр тармоқлари» га электр энергиясини етказиб беради.

Шерободда жомеъ масжидида қотиллик содир этилди: имом вакили масжид котибини пичоқлади
22 декабр 2020, 21:52

Шерободда жомеъ масжидида қотиллик содир этилди: имом вакили масжид котибини пичоқлади

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида маҳаллалардан бирининг имом вакили жомеъ масжиди биноси ичида масжид котибини пичоқлади. Котиб шифохона йўлида вафот этди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 декабр 2020, 21:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Трампнинг Синдзо Aбэ, Нарендра Моди ва Скотт Моррисонни «Фахрий легион» ордени билан тақдирлагани, Туркия ҳукуматининг меҳмонхоналарда янги йил байрамларини ўтказишни тақиқлаши, BioNTech’нинг 6 ҳафта ичида янги COVID-19 мутациясига қарши вакцина яратиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг