Ўзбекистонда электр энергия бўйича 3,5 трлн сўм қарздорлик мавжуд
28 декабр 2020, 16:50

Ўзбекистонда электр энергия бўйича 3,5 трлн сўм қарздорлик мавжуд

«Ҳудудий электр тармоқлари» вакили матбуот анжуманида Ўзбекистонда электр энергия бўйича жисмоний ва юридик шахслар ҳисобида 3,5 трлн сўм қарздорлик мавжудлигини маълум қилди. Қолаверса, республика бўйича энг кўп қарздорлик Самарқанд вилоятига тўғри келиши таъкидланди.

2020 йилда 1,2 миллион нафардан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди — «Ўзсувтаъминот»
28 декабр 2020, 16:46

2020 йилда 1,2 миллион нафардан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди — «Ўзсувтаъминот»

2020 йил давомида 1,2 миллион нафардан зиёд аҳолига илк бор ичимлик суви етказилди. Бундан ташқари, авария ҳолатлари 2019 йилга нисбатан 16,8 мингтага, яъни 12 фоизга камайгани қайд этилди.

Президент бир гуруҳ ватандошларга мукофотларни топширди
28 декабр 2020, 16:36

Президент бир гуруҳ ватандошларга мукофотларни топширди

Президент мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида тақдирланган бир гуруҳ ватандошларга фахрий унвонлар, орден ва медалларни топширди. «Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари» — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Президент мурожаатномаси 29 декабрь куни бўлиб ўтади
28 декабр 2020, 15:57

Президент мурожаатномаси 29 декабрь куни бўлиб ўтади

Давлат раҳбари мурожаатномада 2021 йилга ном бериши, мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишларни белгилаши кутилмоқда.

Янги йил арафасида қор бўлмайди
28 декабр 2020, 15:15

Янги йил арафасида қор бўлмайди

Декабрь ойининг охирги кунлари ва январь ойининг биринчи кунларида ҳарорат меъёрдан 4−7 даражага паст бўлиб, бу ҳафта давомида сақланиб туради. Якшанба куни 27 декабрда ёғган қор бу йилги сўнгги қор бўлди, Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб олишади.

Маст ҳолда жамоат тартибини бузган ички ишлар органи ходими ишдан бўшатилди
28 декабр 2020, 15:07

Маст ҳолда жамоат тартибини бузган ички ишлар органи ходими ишдан бўшатилди

Ички ишлар органи ҳодимининг маст ҳолатда жамоат тартибини бузаётганлиги ҳақидаги видеога ИИВ муносабат билдирди. Унга кўра, ушбу ҳодисадан сўнг меъёрий буйруқ талабларини бузган ходим ўз вазифасидан четлатилди.

Control Union Central Asia қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сертификациясини ўтказади
28 декабр 2020, 15:00

Control Union Central Asia қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сертификациясини ўтказади

Control Union Central Asia компанияси қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро GLOBAL G.A.P. ва Organic сертификатларни олишни таклиф қилади.

«Газ, свет йўқлигидан тўйиб кетдик». Бир гуруҳ аёллар Қўқон ҳокимияти олдида йўлни тўсишди
28 декабр 2020, 13:25

«Газ, свет йўқлигидан тўйиб кетдик». Бир гуруҳ аёллар Қўқон ҳокимияти олдида йўлни тўсишди

Уйида газ ва свет йўқ 10 дан ортиқ хотин-қизлар Қўқон шаҳар ҳокимияти олдидаги йўлни тўсиб қўйди. Таъкидланишича, мутасаддилар уларнинг сўзларини эшитмаяпти. Йўлни бўшатишни сўраган ҳайдовчиларга қарата аёллар, — «уриб кетишингиз мумкин, барибир уй совуқ», — дея жавоб қайтаришган.

Наманганда 22 та тарихий обида йўқ бўлиб кетиш арафасида эканлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
28 декабр 2020, 13:23

Наманганда 22 та тарихий обида йўқ бўлиб кетиш арафасида эканлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Наманган вилоятидаги 22 та тарихий обида йўқ бўлиб кетиш арафасида эканлиги тўғрисидаги видеолавҳага муносабат билдирилди. Жумладан, вилоят ҳокимлиги «Ғўзапоя масжиди» ёдгорлигини таъмирламаган, «Мугтепа» археология ёдгорлигида очиқ осмон остидаги музейини ташкил этмаган.

Депутатлар президент хавфсизлик хизматига оид қонун лойиҳасини кўриб чиқди
28 декабр 2020, 13:06

Депутатлар президент хавфсизлик хизматига оид қонун лойиҳасини кўриб чиқди

Депутатлар кўриб чиққан президент хавфсизлик хизматига оид қонун лойиҳаси МДҲ ҳамкорлик келишуви асосида ишлаб чиқилган ҳамда АҚШ, Россия ва Корея тажрибаси ўрганилган. Ҳозирга қадар хизмат бир қанча қонуности ҳужжатлар асосида фаолият юритиб келмоқда. Қонун эса хизмат фаолиятида ҳуқуқий асосни яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
28 декабр 2020, 12:33

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 3 сўмга кўтарилди ва жами 10 476 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.

Жанубий Корея ва Канадада ҳам коронавируснинг янги штамми аниқланди. Япония чегараларни ёпиб қўйди
28 декабр 2020, 11:50

Жанубий Корея ва Канадада ҳам коронавируснинг янги штамми аниқланди. Япония чегараларни ёпиб қўйди

COVID-19'нинг янги штамми Жанубий Корея ва Канадада ҳам аниқланда ва Буюк Британия билане авиақатновларни тўхтатиб қўйишди. Япония эса янги штамм аниқланганлиги сабаб январь охиригача мамлакат чегараларини ёпиб қўйди. Шунингдек, янги штамм Сингапур, Германия, Франция, Ирландия, Швейцария, Ливан, Швеция ва Испания ҳам аниқланди.

Музработда электр таъминотидаги узилишдан норози аҳоли кўчада балон ёқди
28 декабр 2020, 10:05

Музработда электр таъминотидаги узилишдан норози аҳоли кўчада балон ёқди

Трансформаторнинг бузилиши натижасида электр энергиясидан узилиб қолган музработликлар норозилик сифатида кўчада балон ёқишди. Хозирда муаммо бартараф этилган.

Прокуратура Андижонда давлат харидларидаги «таниш-билишчилик» ҳолатларини ўрганади
28 декабр 2020, 09:15

Прокуратура Андижонда давлат харидларидаги «таниш-билишчилик» ҳолатларини ўрганади

Андижон вилояти прокуратураси вилоят ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» давлат харидларини ўрганмоқда. Унинг раҳбари 20 млрд сўмлик давлат харидларини ютиб олган қурилиш компаниясининг таъсисчиси ҳисобланади. Бошқа эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳақида ҳам хабар қилинди.

Навоий марказида Янги йил арчаси ёниб кетди (видео)
27 декабр 2020, 21:58

Навоий марказида Янги йил арчаси ёниб кетди (видео)

Навоий марказида янги йил арчаси ёниб кетди. Ҳодисага ёғингарчилик сабабли нам теккан электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлиши мумкин.

Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 80 млн дан ошди
26 декабр 2020, 22:58

Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 80 млн дан ошди

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 80 млн дан ошди. COVID-19 дан тузалганлар сони 45,1 млн дан ошган бўлиб, вафот этганлар сони эса 1,75 млн дан кўпроқни ташқил қилмоқда. Энг кўп зарарланганлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия мамлакатларига тўғри келмоқда.

Президент 2021 йил учун Давлат бюджетини тасдиқлади
26 декабр 2020, 17:48

Президент 2021 йил учун Давлат бюджетини тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунни имзолади. Қонун билан 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланди.

Сергели туманида иккита йирик кўчани туташтирувчи кўприк фойдаланишга топширилди
26 декабр 2020, 17:16

Сергели туманида иккита йирик кўчани туташтирувчи кўприк фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди. Ушбу кўприкнинг узунлиги 772 метр бўлиб, у Тошкентдаги иккита йирик кўча — Янги Сергели айланма йўли билан Халқа йўлини боғлайди.

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилди
26 декабр 2020, 16:35

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди. Ушбу метро йўналишининг узунлиги 7 километрни ташкил қилиб, бешта бекатдан иборат. Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин. Ушбу йўналиш 26 декабрь соат 16:00 дан бошлаб хизмат кўрсата бошлади.

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
26 декабр 2020, 15:55

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Тошкент вақти билан 15:28 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида ҳам сезилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг