Марказий банк ва Иқтисодиёт вазирлиги раҳбариятларида тайинловлар амалга оширилaди
21 декабр 2020, 18:02

Марказий банк ва Иқтисодиёт вазирлиги раҳбариятларида тайинловлар амалга оширилaди

Саидқаҳҳор Холхўжаев иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, Акмалхон Ортиқов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, Аюбхон Камалов Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Тошкент шаҳар ҳокимияти юк машиналари ҳаракатини чеклаб қўйишни таклиф этди
21 декабр 2020, 17:45

Тошкент шаҳар ҳокимияти юк машиналари ҳаракатини чеклаб қўйишни таклиф этди

Йўлларда тирбандликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида соат 7:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача юк машиналари ҳаракатини чеклаш таклиф этилди.

«Сеними, шошмай тур» мультфилми муаллифларидан бири Александр Курляндский вафот этди
21 декабр 2020, 17:38

«Сеними, шошмай тур» мультфилми муаллифларидан бири Александр Курляндский вафот этди

«Сеними, шошмай тур» ва «Дайди тўтининг қайтиши» мультфилмлари муаллифларидан бири, ёзувчи ва драматург Александр Курляндский вафот этди.

Қозоғистонда «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш 2021 йил февралда бошланади
21 декабр 2020, 17:01

Қозоғистонда «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш 2021 йил февралда бошланади

Қозоғистонда Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқарила бошлади. Мамлакат бўйлаб оммавий вакцинация жараёнлари 2021 йилнинг февралидан бошланиши белгиланди.

Сенат туҳмат учун қамоқ жазосини бекор қилишга оид қонунни маъқуллади
21 декабр 2020, 17:01

Сенат туҳмат учун қамоқ жазосини бекор қилишга оид қонунни маъқуллади

Сенат туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини бекор қилувчи қонунни маъқуллади. Шу билан бирга, ёлғон маълумот тарқатганлик учун жазо чораларини қўллаш белгиланмоқда.

Саудия Арабистони коронавируснинг янги штамми туфайли чегараларини ёпди
21 декабр 2020, 16:20

Саудия Арабистони коронавируснинг янги штамми туфайли чегараларини ёпди

Коронавируснинг янги штамми тарқалиши туфайли Саудия Арабистони барча транспорт қатновларини ёпиб қўйди. Европа ва вирус қайд этилган мамлакатлардан келганларга 2 ҳафтага ўз-ўзини яккалаш мажбурий этиб белгинланди.

Қозоғистон коронавирус тарқалишига қарши чекловларни кучайтирмоқда
21 декабр 2020, 14:44

Қозоғистон коронавирус тарқалишига қарши чекловларни кучайтирмоқда

Қозоғистонда 25 декабрдан 5 январгача коронавирус тарқалишига қарши чекловлар кучайтирилмоқда. Барча оммавий тадбирлар тақиқланиб, улгуржи бозорда COVID-19'га қарши дори воситаларини ўртача 24% га арзонлаштириш буюрилди

«Халқ банки раисининг битта ўринбосари албатта аёл бўлади» — Танзила Нарбаева
21 декабр 2020, 14:39

«Халқ банки раисининг битта ўринбосари албатта аёл бўлади» — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳар бир вилоятдаги халқ банки раиси ёки ўринбосарларидан бири аёллар бўлиши кераклигини таъкидлади. Ушбу лавозимга тайинланганлар аёллар тадбиркорлигига кредит ажратиш билан шуғулланади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилади
21 декабр 2020, 14:15

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилади

Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши оқибатида, ҳафтанинг иккинчи ярмидан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилади. Ҳудудларнинг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

«Дастлабки тергов органи томонидан айблов асоссиз қўйилган» — Гулжаҳон Йўлдошева
21 декабр 2020, 13:55

«Дастлабки тергов органи томонидан айблов асоссиз қўйилган» — Гулжаҳон Йўлдошева

Гулжаҳон Йўлдошева судда берган кўрсатувлари давомида дастлабки тергов органи томонидан айблов асоссиз қўйилганини таъкидлади. Қолаверса, Фаррух Рустамовнинг ўлимига алоқаси йўқлигини, шифохонадан олиб кетилаётганида уйда, фарзанди бетоблиги боис унинг олдида бўлганини маълум қилди.

Андижонда набирасини қутқармоқчи бўлган 65 ёшли эркак унга қўшилиб чўкиб кетди
21 декабр 2020, 13:45

Андижонда набирасини қутқармоқчи бўлган 65 ёшли эркак унга қўшилиб чўкиб кетди

Андижон вилоятида ўз жонига қасд қилиб, сувга ташлаган 18 ёшли набирасини қутқармоқчи бўлган эркак у билан бирга чўқиб кетди. Прокуратура бу бўйича суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Ўгай қизига зўравонлик қилган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
21 декабр 2020, 12:52

Ўгай қизига зўравонлик қилган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Ширин шаҳрида 15 ёшли вояга етмаган қиз мунтазам равишда ўгай онаси томонидан калтакланиб, руҳий босим остида бўлганлиги ҳақида видеомурожаат орқали маълум қилган. Ҳозирда шаҳар ИИБ томонидан аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Доллар курси кетма-кет саккизинчи ҳафта қимматламоқда
21 декабр 2020, 12:03

Доллар курси кетма-кет саккизинчи ҳафта қимматламоқда

Долларнинг расмий курси 10 сўмга кўтарилди ва жами 10 473 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам қимматлади, рубль эса бироз пасайди.

Элликқалъада оғир оқибатларга олиб келган ЙТҲ рўй берди
21 декабр 2020, 11:41

Элликқалъада оғир оқибатларга олиб келган ЙТҲ рўй берди

Элликқалъа туманида жиддий оқибатларга олиб келган авария юз берди. ЙҲХБ хабар беришича, икки киши вафот этган ва икки киши жароҳатланган. «Газета.uz» хабарига кўра, тўрт киши ҳалок бўлган, уч киши касалхонага ётқизилган.

4 та мамлакатда коронавируснинг янги штамми қайд этилди
21 декабр 2020, 10:48

4 та мамлакатда коронавируснинг янги штамми қайд этилди

Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланди. Ушбу вирус ўзининг тез тарқалишига қарамай, ўлимга олиб келиши ёки вакциналарга турлича таъсир қилишига ҳозирча ҳеч қандай асос йўқлиги айтилмоқда. Бир қатор мамлакатлар Британия билан авиақатновларни тўхтатди.

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
21 декабр 2020, 10:02

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб Авазхон Эргашев тайинланди. У Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари лавозимига ўтказилган Комилжон Собиров ўрнини эгаллади.

Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов лавозимига тикланди
21 декабр 2020, 09:53

Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов лавозимига тикланди

Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов президентга мурожаатидан кейин ташкил этилган Республика идоралараро комиссиясининг текшируви натижасида лавозимига қайта тикланди.

«Тошкент ерининг бирон бир қисми Тошкент вилоятига ўтиб кетмайди» — Жахонгир Ортиқхўжаев
19 декабр 2020, 21:42

«Тошкент ерининг бирон бир қисми Тошкент вилоятига ўтиб кетмайди» — Жахонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев 2021 йилда Тошкент ҳудудининг бирон бир қисми Тошкент вилоятига ўтмаслигини таъкидлади. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, пойтахт яқинида йўлдош шаҳар қурилиши Шайхонтоҳур, Олмазор ва Учтепа туманларидаги уй-жой муаммоларини ҳал қилишга қаратилади.

Бош прокуратура Абдукарим Мирзаевнинг ҳибсга олинишига алоқаси йўқлигини маълум қилди
19 декабр 2020, 20:21

Бош прокуратура Абдукарим Мирзаевнинг ҳибсга олинишига алоқаси йўқлигини маълум қилди

Туркияда ҳибсга олинган журналист Абдукарим Мирзаев ҳеч қандай жиноий иш билан алоқаси бўлмагани ва қидирувдагилар рўйхатида ҳам йўқлигини Ўзбекистон Бош прокуратураси маълум қилди.

Zamin фонди дастури доирасида 23 нафар боланинг эшитиш қобилияти тикланди
19 декабр 2020, 14:34

Zamin фонди дастури доирасида 23 нафар боланинг эшитиш қобилияти тикланди

Zamin фонди лойиҳаси доирасида сентябрь ойидан ноябрь ойигача 23 нафар болаларнинг эшитиш қобилияти тикланди. Фонднинг дастурига кўра, 2021 йилда ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари учун кохлеар имплантация бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказилиши ҳам режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг