Исроил парламенти (Кнессет) 2020 йилги давлат бюджетини тасдиқлаш муддати тугагани сабабли автомат равишда тарқатиб юборилди. Бу ҳақда The Тimes of Israil хабар бермоқда.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг «Ликуд» партияси ва мудофаа вазири Бени Ганцнинг «Кахоль-Лаван» партияси ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли бюджет келишувларига эришилмаган. 2020 йилнинг март ойидаги сайловлардан сўнг партиялар раҳбарлари коалицион ҳукумат тузишга келишиб олдилар, аммо кейинчалик бир-бирини келишувларни бузганликда айбладилар.

Муддатидан олдин парламент сайловлари 2021 йил 23 мартга режалаштирилган, аммо сана ўзгариши мумкин.

Ушбу парламент сайловлари мамлакатда сўнгги икки йил ичида тўртинчи бўлади.