Омбудсман россиялик ҳамкасбига мигрантларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари юзасидан мурожаат юборди
22 январ 2024, 23:22

Омбудсман россиялик ҳамкасбига мигрантларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари юзасидан мурожаат юборди

Ўзбекистон омбудсмани Екатеринбургда ўрдаксимон юришга мажбурланган меҳнат мигрантларининг камситилгани юзасидан Россия омбудсманига мурожаат қилди. Улардан қанчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлганига аниқлик киритилмаган. Қирғизистон ТИВ эса «Россия федерал органлари даражасида» иш қўзғатган.

FT: ЕИ Ғазо бўйича тинчлик режасига кўнмагани учун Исроилга қарши «оқибатлар»ни кўриб чиқмоқчи
22 январ 2024, 21:58

FT: ЕИ Ғазо бўйича тинчлик режасига кўнмагани учун Исроилга қарши «оқибатлар»ни кўриб чиқмоқчи

Европа Иттифоқи Исроил Ғазо бўйича Брюссель таклиф қилган тинчлик режасидан бош тортишда давом этса, бунинг оқибатларини аниқлаштириб олмоқчи. Режа мустақил Фаластин давлатини тузишни назарда тутади.

Актёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди
22 январ 2024, 21:33

Актёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, актёр ва режиссёр Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди. У фаолияти давомида «Мафтунингман», «Одамлар орасида ёлғиз», «Оловли йўллар» каби кўплаб фильм ва спектаклларда роль ижро этган. Бир қанча унвон ва орденлар соҳибига айланган.

«Биз ҳам бошқа жамоалар учун қийин рақибмиз». Сречко Катанец — Осиё Кубогидаги Австралияга қарши ўйин ҳақида
22 январ 2024, 19:58

«Биз ҳам бошқа жамоалар учун қийин рақибмиз». Сречко Катанец — Осиё Кубогидаги Австралияга қарши ўйин ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Сречко Катанец жамоа Австралияга мағлуб бўлса ҳам, 90 фоиз ҳолатда турнирнинг 1/8 финал босқичига чиқишини, аммо мақсад барибир ғалаба қозониш эканини айтди. «Австралияга қарши ёмон статистикага чек қўйиш ниятидамиз», — дейди футболчи Одилжон Ҳамробеков.

Фарғона шаҳридаги нефть базада ёнғин чиқди
22 январ 2024, 18:19

Фарғона шаҳридаги нефть базада ёнғин чиқди

Фарғона шаҳридаги «NEFT OIL» МЧЖда ёнғин чиқиб, уни ўчиришга 12 та қутқарув экипажи жалб қилинди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Тошкентнинг 3 та туманидаги 160 та корхона чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш бўйича огоҳлантирилди
22 январ 2024, 18:02

Тошкентнинг 3 та туманидаги 160 та корхона чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш бўйича огоҳлантирилди

Экология вазирлиги пойтахтнинг Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги жами 160 та корхонага чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берди.

«Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги халқаро майдондаги дўстликнинг ёрқин намунасидир» — Шавкат Мирзиёев
22 январ 2024, 17:25

«Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги халқаро майдондаги дўстликнинг ёрқин намунасидир» — Шавкат Мирзиёев

Хитойнинг «Жэньминь жибао» газетасида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Хитой муносабатларига бағишланган мақоласи эълон қилинди. У янги йилда илк ташрифини Хитойга амалга ошираётгани чуқур рамзий маънога эгалиги ва муносабатлар «ўз тарихидаги энг яхши даврни» бошдан кечираётганини қайд этди.

Ўзбекистон 2023 йилда нималар билан савдо қилди?
22 январ 2024, 17:18

Ўзбекистон 2023 йилда нималар билан савдо қилди?

Ўзбекистоннинг товар айланмаси 2023 йилда 23,8 фоизга ошиб, 62,6 млрд долларни ташкил этди. Савдо тақчиллиги рекорд даража — 13,7 млрд долларга етди. Экспортнинг учдан бир қисмини рекорд даражада сотилган олтин ташкил этди. Озиқ-овқат, нефть ва газ импорти кескин ошди.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Эрон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
22 январ 2024, 16:34

Ўзбекистоннинг янги элчиси Эрон президентига ишонч ёрлиқларини топширди

2023 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси этиб тайинланган Фариддин Насриев мамлакат президенти Иброҳим Раисийга ишонч ёрлиқларини топширди.

Россиялик продюсер Тина Канделакига Қозоғистонга кириш тақиқланади
22 январ 2024, 15:36

Россиялик продюсер Тина Канделакига Қозоғистонга кириш тақиқланади

Россиялик продюсер, «Газпром-медиа» бош директори ўринбосари Тина Канделакига Қозоғистонга кириш тақиқланмоқда. Бунга унинг Қозоғистондаги темирйўл вокзаллари номи ўзгартирилишини рус тилини давлат даражасида сиқиб чиқариш деб баҳолагани ва «манқуртлик» ҳақидаги пости сабаб бўлди.

Ўзбекистон 2023 йилда Хитойга 563,53 млн долларлик табиий газ экспорт қилди
22 январ 2024, 15:22

Ўзбекистон 2023 йилда Хитойга 563,53 млн долларлик табиий газ экспорт қилди

2023 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистондан Хитойга 563,53 млн долларлик табиий газ экспорт қилинди. Бу — 2022 йилги кўрсаткич (1,07 млрд доллар)дан салкам икки баравар кам.

Тошкентда автобуслар ҳаракатини назорат қилувчиларга махсус машиналар топширилди
22 январ 2024, 14:41

Тошкентда автобуслар ҳаракатини назорат қилувчиларга махсус машиналар топширилди

Тошкентда жамоат автобусларининг ҳаракат хавфсизлигини назорат қилувчи ходимларга махсус хизмат машиналари бириктирилди. Улар автобус ҳайдовчиларининг тартибли ишлашини ва машиналарнинг автобус йўлакларига чиқиб кетмаслигини назорат қилади ҳамда ҳаракатга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлайди.

Афғонистонда қулаган Falcon самолёти ҳалокатидан 4 киши омон қолди, 2 киши қидирилмоқда
22 январ 2024, 12:59

Афғонистонда қулаган Falcon самолёти ҳалокатидан 4 киши омон қолди, 2 киши қидирилмоқда

Гая-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган Россиянинг хусусий Falcon 10 самолёти қулаши оқибатида тўрт киши омон қолди. Тирик қолганлар фақат экипаж аъзолари бўлиб, яна 2 нафар йўловчини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Евроиттифоқ Украина учун 20 млрд евродан ортиқ янги ҳарбий ёрдам фонди яратишни режа қилмоқда
22 январ 2024, 12:44

Евроиттифоқ Украина учун 20 млрд евродан ортиқ янги ҳарбий ёрдам фонди яратишни режа қилмоқда

Европа Иттифоқи Украинага ҳарбий ёрдам бўйича янги режани кўриб чиқади. Бунинг учун махсус фонд ташкил этилиши, унга Европа тинчлик фондидан 6,5 млрд евро ажратилиши, 2024−2027 йилларда эса йилига 5 млрд евродан ўтказиб борилиши режалаштирилмоқда.

Трампнинг республикачилардан асосий рақиби сифатида кўрилган Рон Десантис президентлик курашидан чиқди
22 январ 2024, 11:56

Трампнинг республикачилардан асосий рақиби сифатида кўрилган Рон Десантис президентлик курашидан чиқди

2023 йилда республикачилар партиясидан номзодлик учун курашда Дональд Трампга асосий рақобатчи деб кўрилган Рон Десантис президентлик кампаниясини тўхтатди. Флорида губернатори ўз тарафдорларини Трампга овоз беришга чақирди.

Ўзбекистонда IMEI кодини ноқонуний ўзгартириш ёки нусхалаш учун жавобгарлик белгиланди
22 январ 2024, 11:22

Ўзбекистонда IMEI кодини ноқонуний ўзгартириш ёки нусхалаш учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг IMEI кодини қонунга хилоф равишда ўзгартириш ёки нусхалаш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бунда қоидани бузганларга жарима солинишидан ташқари, жиноят содир этишда фойдаланилган ашё мусодара қилинади.

Эски ТошМИдаги тарихий бинонинг реставрация лойиҳаси тасдиқланди
22 январ 2024, 11:14

Эски ТошМИдаги тарихий бинонинг реставрация лойиҳаси тасдиқланди

Маданий мерос агентлиги хулосаси билан эски ТошМИ ҳудудидаги собиқ кадет корпусининг биносини реставрация қилиш лойиҳаси тасдиқланди. Уни O‘zshaharsozlik LITI давлат муассасаси ишлаб чиқди, қўшимчасига 2 та ётоқхона қуриш, черков бўлган юқори қисмни тиклаш, ташқи кўринишини сақлаш белгиланди.

Пайшанбадан ҳаво совий бошлайди
22 январ 2024, 11:08

Пайшанбадан ҳаво совий бошлайди

Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярми илиқ бўлади. Ҳарорат кечалари +5, кундузи +12…+15 даражагача кўтарилади. Сўнг Волгабўйидан кириб келувчи нам ҳаво массалари туфайли 25 январда республика бўйича ёмғир ва қор бўлади. Ҳарорат шимолда кечаси −6…−11, кундузи 0…−5 даражагача совийди.

Тошкентда фирибгарликда гумонланган ака-ука ушланди
22 январ 2024, 11:02

Тошкентда фирибгарликда гумонланган ака-ука ушланди

Тошкент шаҳар Тергов бошқармаси томонидан икки шахс фирибгарликда гумонланиб ушланди. ИИББ ушбу шахслардан жабр кўрган фуқаролар тегишли жойларга мурожаат қилишини сўради.

621 минг сўм — Ўзбекистонда камбағаллик чегараси янгиланди
22 январ 2024, 10:40

621 минг сўм — Ўзбекистонда камбағаллик чегараси янгиланди

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 568 минг сўмдан 621 минг сўмгача оширилди. Кўрсаткич мамлакатда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун ишлатилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг