Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида икки шахс жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.

Уларга, яъни 1968 йилда туғилган Арипов Исматилла Рахматуллаевич ва 1980 йилда туғилган Арипов Улмасжон Рахматуллаевичга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Пойтахт ИИББ фуқаролардан агар ушбу шахслардан ёки жиноий гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлса ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлса, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71−206−45−69, 71−206−49−46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99−370−73−94 телеграм рақамига мурожаат қилишни сўраган. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланиши таъкидланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қуйидаги шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди:

  • 1976 йилда туғилган Юлдашев Хайрулла Хабибуллаевич (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми жуда кўп миқдорда товламачилик)
  • 1987 йилда туғилган Мирзахмедов Улуғбек Темурович (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми жуда кўп миқдорда товламачилик) гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Шунингдек, мазкур жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган қуйидаги шахс қидирилмоқда:

  • 1981 йилда туғилган Бадалбаев Ровшан Рахимович (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми жуда кўп миқдорда товламачилик)

Унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.