Тошкент давлат юридик университети вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди
7 май 2021, 15:18

Тошкент давлат юридик университети вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди

Тошкент давлат юридик университети 10 майдан бошлаб 14 кунга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди.

Ҳисоб палатасига давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколати берилади
7 май 2021, 15:04

Ҳисоб палатасига давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколати берилади

Жума куни қуйи палата депутатлари Ҳисоб палатасига давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколатини беришга оид қонун лойиҳасини қабул қилишди. Унда шунингдек, текширувлар ўтказиш жараёнида ташкилотлар томонидан палатага керакли ҳужжатлар ва мутахассисларни ажратиш мажбурияти ҳам белгиланмоқда.

«Насаф» ҳакамларни моддий манфаатдор қилиш эвазига ўз томонига оғдиришга урингани учун жаримага тортилди
7 май 2021, 15:00

«Насаф» ҳакамларни моддий манфаатдор қилиш эвазига ўз томонига оғдиришга урингани учун жаримага тортилди

«Насаф» футбол клуби 50 миллион сўмга жаримага тортилди. Бунга клуб 2020 йил футбол мавсумида ҳакамларни ўз томонига моддий манфаатдор қилиш эвазига оғдиришга уринганлиги сабаб этиб кўрсатилди.

Токио-2020 олдидан Ўзбекистон делегациясини COVID-19`га қарши эмлаш бошланди
7 май 2021, 13:35

Токио-2020 олдидан Ўзбекистон делегациясини COVID-19`га қарши эмлаш бошланди

Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси вакилларини COVID-19`га қарши эмлаш жараёни бошланди. Уларга «Sputnik V» вакцинаси қилинмоқда. Жами 250 нафар спортчи ва мураббийлар эмланиши режа қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги жамғарма ташкил этилди
7 май 2021, 12:40

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги жамғарма ташкил этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги жамғарма ташкил этилиб, 2021 йилда унга 50 млрд сўмгача миқдорда маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар эса хориждан жалб қилинадиган малакали тиббиёт ходимлари ҳамда маҳаллий иқтидорли мутахассисларга зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни моддий рағбатлантиришга сарфланади.

Токио Олимпиадаси иштирокчиларини COVID-19`га қарши эмлашади
7 май 2021, 12:38

Токио Олимпиадаси иштирокчиларини COVID-19`га қарши эмлашади

Халқаро олимпия қўмитаси Pfizer ва BioNTech билан Токио Олимпиадаси иштирокчиларига вакциналарни етказиб бериш тўғрисида меморандум имзолади.

Томскда миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклагани юзасидан жиноий иш қўзғатилди
7 май 2021, 12:21

Томскда миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклагани юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Россиянинг Томск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросини калтаклаган миграция хизмати ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

«Ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилди
7 май 2021, 11:55

«Ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори билан «Ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилди. Мазкур кўкрак нишони ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва кўпайтиришда салмоқли натижаларни қўлга киритган фуқароларга берилади.

Қишлоқларда 5 тадан чет тилларига ўқитиш нодавлат ўқув марказлари ташкил этилади
7 май 2021, 11:38

Қишлоқларда 5 тадан чет тилларига ўқитиш нодавлат ўқув марказлари ташкил этилади

Қишлоқ туманларида бештадан чет тилларига ўқитиш нодавлат ўқув марказлари ташкил этилади. Бўш бино ажратиш, керакли жиҳозлар ва адабиётлар сотиб олишга 50 млн сўмгача бир марталик беғараз кўмак берилади. Бундан ташқари, БМТ ҳамкорлигида Дипломатия университетида Чет тилларини чуқур ўргатиш маркази ташкил этилиши кутилмоқда.

Сурхондарёда кучли ёмғирлар сел келишига олиб келди
7 май 2021, 11:25

Сурхондарёда кучли ёмғирлар сел келишига олиб келди

6 май куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Қумқўрғон туманларида ёққан кучли ёмғир оқибатида ҳосил бўлган сел оқимлари 340 та аҳоли хонадонлари ва томорқасига кирган.

Андижонда кучли сел келиши оқибатида бир оиланинг 2 фарзанди оқиб кетиб вафот этган
7 май 2021, 10:54

Андижонда кучли сел келиши оқибатида бир оиланинг 2 фарзанди оқиб кетиб вафот этган

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадонлар зарарланди. Ёғингарчилик сабабли Қирғиз ариқ каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари селда оқиб кетиб, вафот этган.

COVID-19`га қарши 1 миллиондан ортиқ киши эмланди
7 май 2021, 10:43

COVID-19`га қарши 1 миллиондан ортиқ киши эмланди

Ўзбекистон бўйлаб коронавирусга қарши эмланганлар сони 1 млн 46 минг 668 нафарга етди. Эмланганларнинг энг юқори кўрсаткичлари Фарғона, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятларида қайд этилган.

Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди
7 май 2021, 10:19 1

Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди

Президент маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Қосимов 64 ёшида вафот этди.

Солиқ хизмати ходимлари даромадларини мажбурий декларация қилишлари мумкин
7 май 2021, 09:25 1

Солиқ хизмати ходимлари даромадларини мажбурий декларация қилишлари мумкин

ДСҚ солиқ хизмати ходимлари учун даромадларни мажбурий декларация қилиш таклифини илгари сурди. Президент фармони лойиҳасига кўра, улар ўзларига тегишли ҳаракатланувчи ва кўчмас мулклар, шунингдек, йил давомида умумий даромадларидан олинган бошқа активлари тўғрисидаги маълумотларни декларацияда кўрсатишлари керак бўлади.

Наманган вилоятида сел йўлларга зарар етказди
7 май 2021, 08:13

Наманган вилоятида сел йўлларга зарар етказди

Наманган вилоятида сел келиши натижасида айрим йўл участкалари зарар кўрди. 7 май кунига белгиланган №60 Тошкент — Андижон поезди қатнови бекор қилинди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 май 2021, 19:52

Жаҳон янгиликлари дайжести

Франция ва Грециядаги норозилик намойишлари, Россияда янги вакцинанинг рўйхатдан ўтказилгани, Европа Иттифоқининг Исроилни Фаластиндаги қурилиш ишларидан воз кечишга чақириғи ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Мактабларни рағбатлантириш учун президент соврини таъсис этилади
6 май 2021, 18:19

Мактабларни рағбатлантириш учун президент соврини таъсис этилади

Чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун президент соврини таъсис этилади. Унда туман ва шаҳар босқичи ғолиби 100 млн сўм, вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритган 250 млн сўм ва республикада энг яхши мактаб мақомига эришган муассаса 500 млн сўм билан тақдирланади.

«Ҳокимлар ҳам энди чет тилини билиши керак» — президент
6 май 2021, 18:11 1

«Ҳокимлар ҳам энди чет тилини билиши керак» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан бошлаб давлат идораларига ишга қабул қилиш ва янги лавозимга тайинлашда хорижий тилни билиш мажбурий бўлишини маълум қилди. Чет тилини яхши билган ходимларнинг иш ҳақига 20 фоизгача қўшимча устама белгиланади. Шунингдек, давлат раҳбари нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, хорижий тилдаги янги телеканалларни ишга тушириш ва қизларни чет тилларини ўрганишга фаол жалб этиш бўйича топшириқлар берди.

2021 йилдан чет тили ўқитувчиларига миллий ва халқаро сертификатга эга бўлиш талаби киритилади
6 май 2021, 17:58

2021 йилдан чет тили ўқитувчиларига миллий ва халқаро сертификатга эга бўлиш талаби киритилади

Президент видеоселекторда бундан буён, хорижий тиллар ўқитувчиларининг ойлик маоши, уларнинг малакасига қараб белгиланишини маълум қилди. Қолаверса, 2021 йилдан чет тили ўқитувчиларига миллий ва халқаро сертификатга эга бўлиш талаби киритилиши айтилди. «Кейинги 3 йил давомида мактаблардаги жами 53 минг нафар чет тили ўқитувчилари халқаро сертификат олишлари зарур», — деди у.

Жиззахда 2 нафар ҳомиладор аёл шифокор ва ҳамшира масъулиятсизлиги сабаб вафот этди
6 май 2021, 17:55

Жиззахда 2 нафар ҳомиладор аёл шифокор ва ҳамшира масъулиятсизлиги сабаб вафот этди

Бахмал тумани ҳудудида яшовчи икки нафар ҳомиладор аёл тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаганлиги, касалликлар ўз вақтида аниқланмаганлиги оқибатида апрель ойида Жиззах вилоят перинатал марказида вафот этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг