Россиянинг Томск шаҳрида миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклагани юзасидан жиноий иш қўзғатилди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Томск тергов бошқармасига таяниб.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Томск вилояти Тергов органлари томонидан РФ ЖКнинг 286-моддаси 3-қисми «а» бандида кўзда тутилган (куч ишлатиш ёки ундан фойдаланиш таҳдиди билан мансаб ваколатларини ошириш) жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, полиция ходимига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Томск шаҳрида миграция хизмати ходими томонидан Ўзбекистон фуқароси калтаклангани ҳақида хабар берилган эди.