6 май кунидан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:00 лардан 03:30 ларга қадар Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг Тейит ва Хидирша МФЙларида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадонлар зарарланган, дея хабар берди Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.

Ёғингарчилик сабабли Қирғиз ариқ каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган 2013 ва 2018 йилда туғилган фарзандлари селда оқиб кетиб, вафот этган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, «Қирғиз» канали орқали оқиб келган сел оқимлари Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманидаги кўчалар орқали 278 та турар-жойларнинг яшаш хонадонлари ва ҳовлисига кирган.

Ҳозирда табиий офатни бартараф этиш учун Андижон вилояти ИИБ ЙХХБ ходимлари томонидан зарур куч ва воситалар ҳамда махсус техникалар жалб этилмокда.