Жорий йилдан бошлаб чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун Президент соврини таъсис этилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселекторда айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Бунда, туман, шаҳар, вилоят ва республика даражасида мактаблар ўртасида мусобақалар ўтказилади.

Туман ва шаҳар босқичида:

  • 1-ўринга — 100 млн сўм;
  • 2-ўринга -75 млн сўм;
  • 3-ўринга — 50 млн сўмдан мукофотланади.

Вилоят босқичида:

  • 1-ўринга — 250 млн сўм;
  • 2-ўринга — 200 млн сўм;
  • 3-ўринга — 150 млн сўмдан тақдирланади.

Республика босқичида:

  • 1-ўринга — 500 млн сўм;
  • 2-ўринда — 400 млн сўм;
  • 3-ўринда — 300 млн сўмдан рағбатлантирилади.

Бундан ташқари, ушбу мактабларнинг директорлари ва чет тили фани ўқитувчилари давлат мукофотларига ҳам тавсия этилади.

Президент маслаҳатчиси Абдужабар Абдувахитов ва бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ой муддатда ушбу тизимни жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.