Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг пенсияси 2,5 млн сўм этиб белгиланди
11 май 2021, 19:36 1

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг пенсияси 2,5 млн сўм этиб белгиланди

Президент Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 2,5 млн сўм пенсия тайинлашга оид фармонни имзолади. Ушбу тартиб 10 майдан бошлаб амал қилади. Ҳозирга қадар уруш фахрийларининг пенсияси 800 минг сўмни ташкил этган эди.

Чирчиқда ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқишди
11 май 2021, 18:31

Чирчиқда ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқишди

Чирчиқ шаҳар ҳокимияти яқинида ишчилар ўз иш ҳақлари тўланмагани учун намойишга чиқди. Ҳокимликнинг маълум қилишича, айни пайтда барча ишчиларга иш ҳақларининг маълум қисми тўлаб берилган. Қолган қисмини эса 18 майга қадар тўлиқ ҳисоб китоб қилишга ўзаро келишилган.

Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспортлари соат 4:00 дан хизмат кўрсатишни бошлайди
11 май 2021, 17:15

Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспортлари соат 4:00 дан хизмат кўрсатишни бошлайди

Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан, Тошкент шаҳрида 13 май куни жамоат транспортлари йўналишлар бўйича соат 4:00 дан иш бошлайди.

Ногиронлиги бор шахслар давлат хизматларидан чегирма асосида фойдаланиши мумкин бўлади
11 май 2021, 17:01

Ногиронлиги бор шахслар давлат хизматларидан чегирма асосида фойдаланиши мумкин бўлади

Ногиронлиги бор шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда тўловлар учун чегирмалар берилади. Президент душанба кунги тақдимот вақтида айни шу бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган. Қолаверса, хизматлар сонини йил якунига қадар 157 тадан 200 тага етказиш вазифаси ҳам қўйилган. Бундан ташқари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолияти танқид остига олинган.

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари кетма-кет учинчи бор кўтарилмоқда
11 май 2021, 16:16

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари кетма-кет учинчи бор кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси 13 сўмга қимматлади ва жами 10 542 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам яна кўтарилди

Алишер Навоий ҳайкали олдида «ноўрин ҳатти-ҳаракатлар» билан видео олган йигитлар 15 суткага қамалди
11 май 2021, 16:10

Алишер Навоий ҳайкали олдида «ноўрин ҳатти-ҳаракатлар» билан видео олган йигитлар 15 суткага қамалди

Самарқанддаги Алишер Навоий ҳайкали олдида «ноўрин ҳатти-ҳаракатлар» содир этиб, видео олган йигитга нисбатан вилоят ИИБ томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилди. Видео олган ва унда иштирок этган икки нафар шахсга 15 сутка қамоқ жазоси белгиланди.

Апрелда кўчмас мулкка бўлган талаб қандай ўзгарди
11 май 2021, 16:04

Апрелда кўчмас мулкка бўлган талаб қандай ўзгарди

Апрелда кўчмас мулкка бўлган талаб узоқ муддати тенденцияга қайтди. Шартномалар сони сони ошиб, рекордлар ўрнатилиши мумкин, лекин нархларнинг кескин ўсиши кузатилмайди.

Мақом марказини қуришга $8,8 млн ажратиш режалаштирилган
11 май 2021, 16:04

Мақом марказини қуришга $8,8 млн ажратиш режалаштирилган

Тошкентда Мақом маркази қурилишига бюджет маблағларидан 93 млрд сўм ($8,8 млн) ажратиш режа қилинган. Марказни ташкил этиш режаси 2017 йилнинг охирида эълон қилинган эди.

Самарқандда барча таълим муассасаларидаги карантин яна 14 кунга узайтирилди
11 май 2021, 15:14

Самарқандда барча таълим муассасаларидаги карантин яна 14 кунга узайтирилди

Самарқанд шаҳар ҳудудида коронавирус инфекциясини юқтириш кўрсаткичи ошиб бораётганлиги сабабли барча таълим муассасаларидаги карантин муддати яна 14 кунга узайтирилди.

«Мингўрик» ёдгорлиги ёнидаги қурилиш ишлари рухсат олинмасдан бошланган — Сенат
11 май 2021, 15:05

«Мингўрик» ёдгорлиги ёнидаги қурилиш ишлари рухсат олинмасдан бошланган — Сенат

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Мингўрик археология ёдгорлиги ёнида Тошкент шаҳар ИИББ Маънавият ва маърифат марказининг қурилиши тегишли рухсат олинмасдан бошланган, дея маълум қилди Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси.

Фарғонада аварияда икки оиладан олти киши вафот этди
11 май 2021, 13:44

Фарғонада аварияда икки оиладан олти киши вафот этди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида ЙТҲ натижасида икки оиладан олти киши вафот этган. Яна 4 киши жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Қозон шаҳридаги мактабда икки ўсмир ўқувчиларга ўқ узди (тўлдирилди)
11 май 2021, 13:43 1

Қозон шаҳридаги мактабда икки ўсмир ўқувчиларга ўқ узди (тўлдирилди)

Қозон шаҳридаги мактабда юз берган отишма пайтида 32 кишига зарар етган. Мактабга икки нафар ўсмир қуролли ҳужум уюштирди. Маълум қилинишича, ўқ узилиши ва деразадан сакраш оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

Солиқ қўмитаси касаба уюшмаси ва Расул Кушербаев ўртасидаги масала судгача олиб борилмайди
11 май 2021, 13:08

Солиқ қўмитаси касаба уюшмаси ва Расул Кушербаев ўртасидаги масала судгача олиб борилмайди

Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўртасидаги масала судгача олиб борилмасликка қарор қилинди. «Ҳар икки томоннинг ҳам мақсади ва маслаги бирлиги, яъни мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида хизмат қилиш эканлиги таъкидланди», — дея қайд этди қўмита.

Содиқ Хон Лондон шаҳри мэри сифатида қайта сайланди
11 май 2021, 12:50

Содиқ Хон Лондон шаҳри мэри сифатида қайта сайланди

Лондон шаҳрининг амалдаги мэри Содиқ Хон шаҳар раҳбарлиги учун сайловларда 55,2% овоз йиғиб, иккинчи бор Лондон мэрига айланди.

Исроил ва Фаластин ўртасидаги тўқнашувда 300 дан ортиқ киши жабрланди
11 май 2021, 12:25

Исроил ва Фаластин ўртасидаги тўқнашувда 300 дан ортиқ киши жабрланди

Исроил ва фаластинликлар ўртасида апрель ойидан буён давом этаётган тўқнашувлар оқибатида 300 дан ортиқ киши жабрланди. Фаластинда 20 кишининг ўлими қайд этилган. Душанба куни кечаси Ғазо секторидан Исроилга 200 та ракета зарбалари берилди. БМТ бош котиби мазкур можарони тегишли резолюциялар, халқаро ҳуқуқ ва икки томонлама келишувлар асосида ҳал этишга чақирди.

Ўзбекистондаги корхона ва ташкилотлар сони 37 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда
11 май 2021, 11:47

Ўзбекистондаги корхона ва ташкилотлар сони 37 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда

Январь-апрель ойларида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 37,4 мингтани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 242 тага кўп (128,3 фоизга ўсган).

Таълим тили хорижий тилда бўлган синфларда «Ўзбек тили» ҳам чет тили каби кўникмаларга бўлиб ўргатилади
11 май 2021, 11:41

Таълим тили хорижий тилда бўлган синфларда «Ўзбек тили» ҳам чет тили каби кўникмаларга бўлиб ўргатилади

Янги ўқув йилидан «Ўзбек тили»ни ўқитишда 4 кўникмага таянилади. Энди таълим тили ўзга тилда бўлган синфларда давлат тили — ўзбек тили ҳам чет тили каби ўргатилади. Миллий ўқув дастури асосида ўзга миллат вакиллари учун 2-синф «Ўзбек тили» дарслиги яратилди.

«Тошкент савдо маркази» да ўз акасини пичоқлаб қўйган фуқаро 5 йилга қамалди
11 май 2021, 10:28

«Тошкент савдо маркази» да ўз акасини пичоқлаб қўйган фуқаро 5 йилга қамалди

Декабрь ойида акасини пичоқлаб, тан жароҳати етгазган фуқарога суд ҳукми ўқилди. Марҳумнинг рафиқаси қайнукаси оилани ягона боқувчи экани, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги сабабли озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради. Судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш моддаси билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Тошкентда пиёда Spark автомашинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди
11 май 2021, 09:56

Тошкентда пиёда Spark автомашинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 18 ойга маҳрум қилинган шахс Spark русумли автомашинасида йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

2021 йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар тасдиқланди
10 май 2021, 21:51

2021 йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар тасдиқланди

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилда қўшимча ишланмайдиган кунларни тасдиқлади. Байрамлар вақтида энг камида уч кун дам олинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг