Талабалар орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли Тошкент давлат юридик университети 10 майдан бошлаб 14 кунга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди. Бу хақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ, Тошкент молия институтида ҳам ўқув жараёни 14 кунга масофавий шаклга ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.