Наманган вилоятида сел келиши оқибатида айрим йўл участкалари зарар кўрди. 6 май куни кечқурун уларда транспорт ҳаракати чекланди, дея хабар берди Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

Хусусан, Поп тумани Найман ҚФЙ ҳудудидан ўтган 4Р 126 «Балиқчи қ. — Мингбулоқ қ. — Найман қ. — Пунгон қ» автомобиль йўли (Қўқон шаҳрига олиб борувчи) орқали ташкил этилган.

Шунингдек, «Поп — Қўшминор 2» темир йўл бекатлари оралиғининг 106-км.да темир йўл изини лой аралашмаси кўмиб ташлаганлиги темир йўлда поездлар ҳаракати чекланди.

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 7 май куни №60 Тошкент — Андижон поезди қатнови бекор қилингани ҳақида хабар берди. Чипта пуллари вокзаллар кассаларида қайтариб берилади ёки уларни бошқа санадаги рейсларга алмаштириш мумкин.

Бошқа поездлар ҳаракат жадвалларига ҳам ўзгартишлар киритилиши мумкин, дейилади хабарда.