Ўзбекистон бўйлаб коронавирусга қарши эмланганлар сони 1 млн 46 минг 668 нафарга етди. Шундан 1-босқичда эмланганлар 1 000 956 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 45 712 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

6 май куни жами 37 минг 158 нафар киши COVID-19`га қарши эмланди. 1-босқич эмланганлар 23 979 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 13 179 нафарни ташкил қилди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Эмланганларнинг юқори кўрсаткичи Фарғона (129 565 киши), Андижон (126 625), Наманган (113 950) ва Самарқанд (101 859) вилоятларида қайд этилди.

Тошкентда 80 минг 920 киши коронавирусга қарши эмланди, 6 май куни — 1951 кишини ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 27 апрелдан боғча ходимлари, ўқитувчилар ва сурункали касаллиги бор фуқароларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди.