Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Литванинг Вильнюс шаҳрида UZ Euro Ўзбекистон савдо уйининг расмий очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Маросимда Литва ҳукумати, жамоатчилик ва ишбилармон доиралари вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Литва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш учун салмоқли салоҳиятга эга экани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдони фаоллаштиришга хизмат қиладиган ушбу механизмнинг ишга туширилиши Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги алоқаларнинг ҳар томонлама ривожланиб бораётганининг ёрқин ифодаси эканли қайд этилди.

Савдо уйи фаолияти икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги шериклик ва мазмунли мулоқотни сезиларли даражада фаоллаштириши таъкидланди.