Иқтисодиёт

Электр ҳисоблагич харид қилиш харажатларини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ўтказиш таклиф қилинмоқда
22 декабр 2023, 09:41

Электр ҳисоблагич харид қилиш харажатларини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ўтказиш таклиф қилинмоқда

Электр ҳисоблагичлар харид қилишни тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклиф қилинмоқда. Бунга молиявий имкониятлар етишмаётгани сабаб қилиб кўрсатилди. 2024 йилдан бизнес учун газ ва электрга 100 фоиз олдиндан тўлов тизимини қайтариш ҳам режа қилинмоқда.

Ўзбекистон олтин экспортини рекорд даража — 8,1 млрд долларга етказди
21 декабр 2023, 18:00

Ўзбекистон олтин экспортини рекорд даража — 8,1 млрд долларга етказди

2023 йилнинг 11 ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд долларга (+26,2 фоиз) етди. Импорт экспортдан қарийб 11 млрд долларга ошди. Олтин экспорти 2,3 баравар кўпайиб, рекорд даража — 8,1 млрд долларни ташкил этди. Самолётлар, автомобиллар, нефть ва бошқа ресурслар импорти юқорилади.

Россиядан газ импорт қилиш фақатгина иқтисодий талабдан келиб чиқиб амалга оширилмоқда — энергетика вазири
21 декабр 2023, 16:26

Россиядан газ импорт қилиш фақатгина иқтисодий талабдан келиб чиқиб амалга оширилмоқда — энергетика вазири

Жўрабек Мирзамаҳмудов нега Ўзбекистон октябрь ойида Россиядан ҳам газ импорт қилишни бошлаганига изоҳ берди. «Асосий сабаб — ортиб бораётган талаб, ўсиб бораётган истеъмол», — деди энергетика вазири. У, шунингдек, Россиядан газ олиб келиш учун тайёр инфраструктура бўлганини қайд этди.

Маҳаллалар рақамлаштирилиб, «Халқ назорати» платформасига эътибор кучайтирилади
20 декабр 2023, 22:19

Маҳаллалар рақамлаштирилиб, «Халқ назорати» платформасига эътибор кучайтирилади

Президент IT соҳасига доир йиғилишда маҳалла қўмиталари ходимлари планшет ва компьютерлар билан таъминланса ҳам, рақамли ечимлардан тўлиқ фойдаланилмаётганини танқид қилди. «Рақамли маҳалла» тизимини ишга тушириш, «Халқ назорати» платформасини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Қурилиш соҳасида айрим биноларни қуриш учун зарур бўлган ишчилар сони меъёри жорий этилади — Жамшид Қўчқоров
20 декабр 2023, 17:20

Қурилиш соҳасида айрим биноларни қуриш учун зарур бўлган ишчилар сони меъёри жорий этилади — Жамшид Қўчқоров

Қурилиш соҳасида иш ўринларини қонунийлаштириш учун 1 апрелдан айрим объектларни қуриш учун зарур бўлган ишчилар сони меъёрини жорий этиш режалаштирилмоқда, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров. Унга кўра, бу биринчи босқичда давлат бюджетидан молиялаштириладиган қурилишларга қўлланилади.

2024 йилда IT хизматларини ривожлантириш учун 65 млрд сўм ажратилади
20 декабр 2023, 16:55

2024 йилда IT хизматларини ривожлантириш учун 65 млрд сўм ажратилади

2024 йилдан IT компаниялари бўш турган биноларга бир йил муддатга бепул жойлаштирилади. 50 дан ортиқ мутахассисни ишли қилган компанияларнинг бир йиллик иш ҳақи харажатининг 15 фоизгача қисми қоплаб берилади. Шавкат Мирзиёев соҳа учун 65 млрд сўм ажратилишини маълум қилди.

Ўзбекистонда айрим хизматлар учун тўловни нақд пулда қабул қилиш тўхтатилиши мумкин — бош вазир ўринбосари
20 декабр 2023, 16:39

Ўзбекистонда айрим хизматлар учун тўловни нақд пулда қабул қилиш тўхтатилиши мумкин — бош вазир ўринбосари

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров яширин иқтисодиётга қарши курашиш мақсадида нақд пул муомаласини қисқартириш бўйича президент қарори лойиҳаси тайёрланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, гап айрим тўловларни фақат банк карталари орқали тўлаш ҳақида бормоқда.

Бюджет тақчиллигининг лимитини 3 фоиздан 5,5 фоизга ўзгартириш ҳақидаги қонун маъқулланди
20 декабр 2023, 15:38

Бюджет тақчиллигининг лимитини 3 фоиздан 5,5 фоизга ўзгартириш ҳақидаги қонун маъқулланди

Сенатда Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори 3 фоиздан 5,5 фоизга ўзгартириш кўзда тутилган қонун қабул қилинди.

Сенат 2024 йилга мўжалланган давлат бюджетини маъқуллади
20 декабр 2023, 15:15

Сенат 2024 йилга мўжалланган давлат бюджетини маъқуллади

Сенаторлар давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Бюджет даромадлари 375,0 трлн сўм миқдорида, харажатлари эса 427,6 трлн сўм миқдорида режалаштирилган ҳолда консолидациялашган бюджет 52,6 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз миқдоридаги тақчиллик билан шакллантирилди.

Президент 2024 йилда темирйўл ва авиатранспорт ҳажмини 20 фоизга ошириш топшириғини берди
20 декабр 2023, 13:30

Президент 2024 йилда темирйўл ва авиатранспорт ҳажмини 20 фоизга ошириш топшириғини берди

Президент 2024 йилда темирйўл ва авиатранспорт ҳажмини 20 фоизга ошириш бўйича топшириқ берди. Бунга эришиш учун Тошкент ва вилоятлар марказлари ўртасида камида иккита, вилоятлар ўртасида ҳафтасига битта рейс йўлга қўйиш, камида 7 та самолёт ва 6 та тезюрар поезд олиб келиш режалаштирилмоқда.

Гаровсиз кредит лимити 100 млн сўмгача оширилади, ЯТТлар кредит олиши мумкин бўлади
20 декабр 2023, 13:28

Гаровсиз кредит лимити 100 млн сўмгача оширилади, ЯТТлар кредит олиши мумкин бўлади

Президент оилавий тадбиркорлик учун гаровсиз кредитнинг максимал миқдори 33 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилишини маълум қилди. У, шунингдек, «бизнесга қадам қўяётган» якка тартибдаги тадбиркорларга кредит бериш таклифини маъқуллади.

Ноябрда автомобиллар сотуви ўтган ойга нисбатан 19 фоизга пасайди
20 декабр 2023, 10:32

Ноябрда автомобиллар сотуви ўтган ойга нисбатан 19 фоизга пасайди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ноябрь ойида автомобиллар сотуви 147,5 мингтани ташкил этиб, октябрь ойига нисбатан 19 фоизга пасайганини маълум қилди. Электромобиллар сотуви кетма-кет учинчи ой пасайди.

Ўзбекистонда бренд маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга имтиёз ва енгилликлар берилади
20 декабр 2023, 09:53

Ўзбекистонда бренд маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга имтиёз ва енгилликлар берилади

Ўзбекистонда брендлар номи остида ишлаб чиқаришни бошлаётган корхоналарга қатор имтиёз ва енгилликлар берилади. Хусусан, уларнинг халқаро стандартларни жорий қилишдаги харажатлари қоплаб берилади ҳамда хомашёлари божхона тўловларидан озод қилинади.

Бизнеснинг 400 млрд сўмлик жарималари ҳисобдан чиқарилиб, Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жазо енгиллашиши мумкин
19 декабр 2023, 21:01

Бизнеснинг 400 млрд сўмлик жарималари ҳисобдан чиқарилиб, Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жазо енгиллашиши мумкин

Савдо-саноат палатаси президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди, унга кўра тадбиркорлик субъектларига «амнистия» эълон қилиш ва Солиқ кодексининг 227−1-моддасига асосан белгиланган 400 млрд сўмлик жаримани ҳисобдан чиқариш режалаштирилган. Моддада белгиланган жазони енгиллаштириш ҳам таклиф этилмоқда.

«Пуфак индекси» Тошкентда уй-жой нархлари пуфак хавфи чегарасига яқинлашаётганини кўрсатмоқда — МҲТИ
19 декабр 2023, 13:56 1

«Пуфак индекси» Тошкентда уй-жой нархлари пуфак хавфи чегарасига яқинлашаётганини кўрсатмоқда — МҲТИ

Тошкент шаҳрида «пуфак индекси» уй-жой нархлари пуфак хавфи чегарасига яқинлашиб бораётганини кўрсатмоқда, дейилади МҲТИ ҳисоботида. Пойтахтда ўртача таъмирланган 2 хонали квартира сотиб олиш учун керак бўладиган вақт 10 йилгача етган (ўртача иш ҳақига нисбатан).

Марказий банк битта тижорат банкининг айрим операцияларни амалга оширишини чеклади
19 декабр 2023, 12:25

Марказий банк битта тижорат банкининг айрим операцияларни амалга оширишини чеклади

Марказий банк кўрсатмаларга амал қилмагани ва макропруденциал вазифалар ижросини ўз вақтида таъминламагани сабабли битта тижорат банкининг айрим операцияларни амалга оширишига чекловлар киритди. Шунингдек, регулятор 4 та банк ва 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима қўллади.

Солиқ қўмитаси ходимлари «хуфиёна» бизнесни яширишда гумонланиб ҳибсга олинди
19 декабр 2023, 11:16

Солиқ қўмитаси ходимлари «хуфиёна» бизнесни яширишда гумонланиб ҳибсга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Солиқ қўмитаси марказий аппаратининг икки нафар масъул ходими ва Тошкент шаҳри Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шуъбаси собиқ раҳбарини қўлга олди. Улар ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини яширганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистонда геология-қидирув ишларини 6−7 километр чуқурликка тушириш режалаштирилмоқда
19 декабр 2023, 11:05

Ўзбекистонда геология-қидирув ишларини 6−7 километр чуқурликка тушириш режалаштирилмоқда

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда геология-қидирув ишлари 2−3 километрдан 4−5 километр чуқурликкача туширилгани қайд этилди. Энди ушбу қидирув ишларини 6−7 километрга ошириш режалаштирилмоқда.

Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади
18 декабр 2023, 16:37

Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизими қайта кўриб чиқилади. Вазирликнинг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади. Уларнинг вазифалари ҳамда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалалари Савдо-саноат палатасига ўтказилади.

2060 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига семизликдан етадиган зарар ЯИМнинг 4,7 фоизигача ошади
18 декабр 2023, 15:04

2060 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига семизликдан етадиган зарар ЯИМнинг 4,7 фоизигача ошади

ЖССТ маълумотига кўра, Ўзбекистонда ўртача тана массаси индекси 1 квадрат метрга 26,5 кг ни ташкил қилмоқда. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткичдир. 2060 йилга бориб семизлик оқибатида иқтисодиётга етадиган зарар 21,6 млрд долларгача ошиши кутилмоқда, бу — ЯИМнинг 4,7 фоизига тенг.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг