Ҳуқуқ-тартибот идоралари Солиқ қўмитаси марказий аппаратининг бир қатор ходимларини қўлга олди, деб хабар берди «Газета.uz»га унинг манбаси.

Хусусан, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари, Солиқ қўмитаси ҚҚС бошқармаси маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ва Тошкент шаҳри Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шуъбаси собиқ раҳбари қўлга олинди.

Улар ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини яширганликда гумон қилинмоқда.