Адлия вазири Русланбек Давлетов мамлакатда юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлиги институтини жорий этиш бўйича режалар ҳақида маълум қилди. Вазир АҚШ ва Нидерландия ҳукуматларига катта миқдорда жарималар тўлаган Ўзбекистондаги мобил операторлар билан боғлиқ коррупцион можароларни мисол қилиб келтирди.
Ўзбекистонга электромобиллар импорти бир неча баравар ўсди. Мамлакатга 8 ой давомида 73 та электромобиль олиб келинган. Бу ўтган йилнинг январь-август ойларига нисбатан 53 тага кўп.
Ўзбекистоннинг расмий резерв активлари 34,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Август ойида 1 млн унцияга тенг бўлган миқдорда олтин резервларининг сотилиши эвазига валютадаги резервлар миқдори 1,8 млрд долларга кўпайиб, 15,4 млрд долларни ташкил қилмоқда.
UzAuto Motors компанияси IPO ўтказишга тайёргарликни бошлади. Компания 10 фоизгача миқдорда қўшимча акцияларини чиқаришни режалаштирмоқда.
АҚШ миллий валютасининг расмий курси 20 сўмга қимматлаб, жами 10 315 сўм этиб белгиланди. Евро курси ҳам бир оз кўтарилди, рубль эса пастлади.
Ўзбекистон январь-август даври давомида 5,8 млрд долларга, август ойининг ўзида эса 2,5 млрд доллардан зиёд суммага тенг бўлган миқдорда олтин экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 147,2% ни ташкил этиб, 1,8 млрд долларга кўпроқ. Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50% ни ташкил этоқда.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, жорий йил Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида ташкил этиладиган Ёшлар медиа холдингига 46 млрд сўм ажратиш таклиф қилинди. Бюджет ҳисобидан молиялаштириш миқдорини 2023 йилгача босқичма-босқич қисқартириш режалаштирилмоқда.
Туркманистонда ишлаб чиқарилган ECO-93 импорт бензини илк бор Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси савдоларига қўйила бошланди. Бошланғич нархи 100 кг учун 600 минг сўмни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда август ойида 7301 дона, йил давомида эса 52202 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9 фоизлик ўсиш қайд этилди.
Президент Администрациясида шўъба етакчи инспектори лавозимида фаолият юритиб келаётган Қурбанмурат Тапаров молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Россия бош вазир ўринбосари Алексей Оверчук бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар ҳамкорлик доирасидаги бир қатор лойиҳаларни муҳокама қилишди. Хусусан, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича ҳаракатлар режаси кўриб чиқишди.
Осиё тараққиёт банки 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми ўсиши бўйича прогнозини 0,5%гача пасайтирди. Ташкилотнинг янги ҳисоботига кўра, бунга COVID-19 пандемияси, талабнинг сустлиги, саноат ишлаб чиқариши ва хизматлар соҳасидаги пасайиш сабаб бўлмоқда. Бироқ, 2021 йилда ЯИМ 6,5% гача кўтарилиши кутилмоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
15 сентябрдан бошлаб UNG АЁҚШларида импорт ва маҳаллий Аи-92 бензини нархи 5500 сўмга қадар арзонлаштирилади.
АҚШ миллий валютасининг расмий курси 21 сўмга қимматлаб, жами 10 295 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бир оз кўтарилди.
Škoda бренди Ўзбекистон бозорига етти кишилик Kodiaq кроссовери билан кириб келмоқда. Россиядаги заводда ишлаб чиқарилган автомобилни харидорларга октябрдан етказиб бериш бошланади.
Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида АҚШнинг CNHI компанияси билан биргаликда TZST CE-220 пахта териш машинаси — трансформер ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур машинадан чигит қадашдан тортиб, ҳосилни йиққунга қадар дала ишларида фойдаланиш мумкин.
АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида келтирилишича, Ўзбекистондаги инвестиция муҳитга давлат монополияларининг устунлиги, давлат харидларида шаффофликнинг йўқлиги ва давлат корхоналари томонидан шартнома мажбуриятларининг изчил бажарилмаслиги салбий таъсир кўрсатмоқда.
AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Бухоро вилоятидаги Ёмонжар каналини қайта тиклаш ишларини молиялаштирди. 1978 йилда қазилган каналда гидропостлар қурилиб, ўзани бетонлаштирилди.
Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан асосий ставка 1 фоизга пасайтирилиб, 14 фоиз этиб белгиланди. Охирги марта МБ асосий ставкани апрель ойида 16 фоиздан 15 фоизгача тушурган эди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг