Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига илк бор Туркманистонда ишлаб чиқарилган импорт қилинган ECO-93 бензини қўйила бошланди, дея хабар қилди биржа матбуот хизмати.

Автобензининг сотувчиси сифатида 2011 йилда Қашқадарёда рўйхатдан ўтган «Nara-Komfort Servis» компанияси иштирок этмоқда. Товарни етказиб бериш шартлари — EXW сотувчи омборидан олиб кетиш. Янги биржа товарининг бошланғич нархи маҳсулотнинг 100 килограмми учун 600 минг сўмни ташкил этади. Бир тонна бензин ўртача 1293−1370 литрни ташкил этади.

Биржа савдоларида иштирок этиш учун ЎзРТХБ" АЖ да онлайн аккредитациядан ўтиш ва биржанинг брокери билан шартнома тузиш лозим.

Маълумот учун: ЕСO-93 автобензини Туркманистоннинг Овадандепедаги заводда 2019 йилдан буён ишлаб чиқарилади. Мазкур объект Япониянинг Kawasaki Heavy Industries компанияси ва Туркиянинг Rönesans қурилиш холдингида ташкил топган консорциум ва «Туркменгаз» давлат концерни ўртасида тузилган шартнома асосида барпо этилган. ЕСO-93 автобензинидан фойдаланилганда зарарли чиқиндилар миқдори — олтингугурт оксиди 50 баробар, азот оксиди — 5 баробар, углерод оксиди — 2 баробар, углеводород 20 фоизгача камаяди.