Ўзбекистонда август ойида 7301 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 82 тага кўп, дея хабар берди ЎзА.

Йил бошидан бери, яъни 8 ой давомида эса жами 52202 та Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган. Маълумотларга кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида январь-август ойларида 46904 та Nexia T-250 (93,6 фоиз), 35150 та Lacetti-Gentra (127,9 фоиз), 35322 та Damas (110,2 фоиз), 18275 та Spark (128,6 фоиз) ва 5327 та Labo (105,7 фоиз) автомобиллари ишлаб чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида ҳам Cobalt автомобили Ўзбекистонда энг кўп ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.