Иқтисодиёт

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш янада пасайиши кутилмоқда — ОТБ
15 сентябрь 2020, 14:15

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш янада пасайиши кутилмоқда — ОТБ

Осиё тараққиёт банки 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми ўсиши бўйича прогнозини 0,5%гача пасайтирди. Ташкилотнинг янги ҳисоботига кўра, бунга COVID-19 пандемияси, талабнинг сустлиги, саноат ишлаб чиқариши ва хизматлар соҳасидаги пасайиш сабаб бўлмоқда. Бироқ, 2021 йилда ЯИМ 6,5% гача кўтарилиши кутилмоқда.

Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди
15 сентябрь 2020, 11:34

Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

UNG компанияси Аи-92 бензини нархини арзонлаштирмоқда
14 сентябрь 2020, 22:31

UNG компанияси Аи-92 бензини нархини арзонлаштирмоқда

15 сентябрдан бошлаб UNG АЁҚШларида импорт ва маҳаллий Аи-92 бензини нархи 5500 сўмга қадар арзонлаштирилади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
14 сентябрь 2020, 13:03

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ миллий валютасининг расмий курси 21 сўмга қимматлаб, жами 10 295 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бир оз кўтарилди.

Škoda Kodiaq октябрь ойида Ўзбекистон бозорига сотувга чиқади
12 сентябрь 2020, 13:26

Škoda Kodiaq октябрь ойида Ўзбекистон бозорига сотувга чиқади

Škoda бренди Ўзбекистон бозорига етти кишилик Kodiaq кроссовери билан кириб келмоқда. Россиядаги заводда ишлаб чиқарилган автомобилни харидорларга октябрдан етказиб бериш бошланади.

Ўзбекистонда тўрт мавсумда фойдаланиш мумкин бўлган трансформер пахта терим машинаси ишлаб чиқарилмоқда
10 сентябрь 2020, 22:57

Ўзбекистонда тўрт мавсумда фойдаланиш мумкин бўлган трансформер пахта терим машинаси ишлаб чиқарилмоқда

Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида АҚШнинг CNHI компанияси билан биргаликда TZST CE-220 пахта териш машинаси — трансформер ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур машинадан чигит қадашдан тортиб, ҳосилни йиққунга қадар дала ишларида фойдаланиш мумкин.

АҚШ Давлат департаменти — Ўзбекистоннинг сармоявий муҳити тўғрисида
10 сентябрь 2020, 17:49

АҚШ Давлат департаменти — Ўзбекистоннинг сармоявий муҳити тўғрисида

АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида келтирилишича, Ўзбекистондаги инвестиция муҳитга давлат монополияларининг устунлиги, давлат харидларида шаффофликнинг йўқлиги ва давлат корхоналари томонидан шартнома мажбуриятларининг изчил бажарилмаслиги салбий таъсир кўрсатмоқда.

USAID Бухоро вилоятидаги Ёмонжар каналини тиклашга кўмаклашди
10 сентябрь 2020, 16:20

USAID Бухоро вилоятидаги Ёмонжар каналини тиклашга кўмаклашди

AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Бухоро вилоятидаги Ёмонжар каналини қайта тиклаш ишларини молиялаштирди. 1978 йилда қазилган каналда гидропостлар қурилиб, ўзани бетонлаштирилди.

Асосий ставка 14% этиб белгиланди
10 сентябрь 2020, 15:20

Асосий ставка 14% этиб белгиланди

Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан асосий ставка 1 фоизга пасайтирилиб, 14 фоиз этиб белгиланди. Охирги марта МБ асосий ставкани апрель ойида 16 фоиздан 15 фоизгача тушурган эди.

Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмга баҳоланди
9 сентябрь 2020, 15:44

Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмга баҳоланди

Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмга тенг деб баҳоланди. ДСҚ истеъмолчиларни маҳсулот ёки хизмат харидидан сўнг чек сўрашга чақирди.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» тугатилмоқда
8 сентябрь 2020, 22:27

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» тугатилмоқда

Президент қарори билан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» тугатилмоқда. Холдингни ўтган йилнинг бошида тугатиш режалаштирилган эди.

Фарғона вилоятида 1,35 млрд сўмдан ортиқ миқдорда табиий газ ўғирланган
8 сентябрь 2020, 14:29

Фарғона вилоятида 1,35 млрд сўмдан ортиқ миқдорда табиий газ ўғирланган

Фарғона вилоятидаги ишлаб чиқариш корхоналарида 1,35 млрд сўмдан ортиқ миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Қонун бузилишларининг асосий қисмини умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига рухсатсиз уланиш, ҳисоблаш ускуналарига, уларнинг муҳрларига қасддан зарар етказиш, шунингдек, улардаги кўрсатгичларни ўзгартириш учун рухсатсиз таъсир ўтказиш кабилар ташкил этди.

Ўзбекистон июль ойида олтин сотиш бўйича етакчига айланди
7 сентябрь 2020, 17:33

Ўзбекистон июль ойида олтин сотиш бўйича етакчига айланди

Ўзбекистон июль ойида 11,6 тонна олтин экспорт қилиб, дунё мамлакатлари орасида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айланди.

Долларнинг расмий курси яна қимматлади
7 сентябрь 2020, 12:14

Долларнинг расмий курси яна қимматлади

АҚШ миллий валютасининг расмий курси яна кимматлаб, 10 274 сўмни ташкил этмоқда. Евро ва рубль курслари арзонлади.

Қирғизистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда
4 сентябрь 2020, 12:03

Қирғизистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо айланмасини 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. Сўнгги уч йил ичида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 бараварга ўсиб, 2019 йил якунига кўра, ушбу кўрсаткич 818,4 млн долларни ташкил этди.

Ҳукумат инқироздан кейин иқтисодиётни тиклаш дастурини қабул қилди
3 сентябрь 2020, 18:34

Ҳукумат инқироздан кейин иқтисодиётни тиклаш дастурини қабул қилди

Ҳукумат 2020−2021 йиллар учун инқироздан кейинги даврда иқтисодиётни тиклаш бўйича икки босқичли дастур қабул қилди. Биринчи босқичда эътибор иқтисодиётнинг ўзини барқарорлаштиришга, иккинчи босқичда ― унинг ўсишини таъминлашга қаратилади.

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари октябрда савдо алоқаларини муҳокама қилади
3 сентябрь 2020, 12:52

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари октябрда савдо алоқаларини муҳокама қилади

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ октябрда савдо-сотиқ ва сармоялар доирасидаги келишув юзасидан онлайн учрашув ўтказади.

Uzbekistan Airways мунтазам ҳалқаро авиапарвозларни тикламоқда
3 сентябрь 2020, 11:54

Uzbekistan Airways мунтазам ҳалқаро авиапарвозларни тикламоқда

Uzbekistan Airways мунтазам халқаро рейсларни тикламоқда. Ҳозирда Дубай, Франкфурт, Истанбул, Олмаота ва Бишкекка амалга ошириладиган рейслар режалаштирилган.

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилади
3 сентябрь 2020, 11:05

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилади

Ўзбекистонда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилади. Қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган барча яйловлар қўмитанинг доимий эгалигига ўтказилади.

Валюта операцияларини амалга ошириш соддалаштирилди
3 сентябрь 2020, 10:43

Валюта операцияларини амалга ошириш соддалаштирилди

Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш тартиблари соддалаштирилди. Жумладан, жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга оширишда улардан паспорт нусхаси талаб қилиш билан боғлиқ норма чиқариб ташланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг