Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 15 сентябрь кунидан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 21,16 сўмга кўтарилиб, 10 295,33 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 32,26 сўмга қимматлади ва 12 194,82 сўмга баҳоланмоқда;
  • 1 Рубль 1,37 сўмга кўтарилди ва 137,65 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта доллар курси 4 сўмга қимматлаб, жами 10 274 сўмни ташкил қилганди.