Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 22 сентябрь кунидан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 20,29 сўмга кўтарилиб, 10 315,62 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 15,78 сўмга арзонлади ва 12 210,60 сўмга баҳоланмоқда;
  • 1 Рубль 1,37 сўмга тушди ва 136,28 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта доллар курси 21 сўмга қимматлаб, жами 10 295 сўмни ташкил қилганди.