USM Telecom, МегаФон ва Ўзбекистон ҳукумати Digital Holding қўшма корхонасини тузишди. Унга USM — CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ҳолдинги активлари кирди. Россия томони корхонани ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади. Унга Ucell`нинг собиқ бош директори Владимир Кравченко раҳбарлик қилади.
Сенат раиси Қашқадарё вилоятида маҳаллий бюджетларда қўшимча шакллантирилган 10 млрд сўмга яқин маблағлар депутатлар рухсатисиз сарфлаб юборилганини танқид қилди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,30 сўмга кўтарилиб, 10 691,91 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Ҳукумат Навоий кон-металлургия комбинатини хусусийлаштиришга тайёргарликни бошлади. 2022 йилда акцияларнинг 10 фоизи сотилиши мумкин, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров «Ипотека-банк» давлат улушининг 75 фоизини Венгриянинг ОТP Bank банки сотиб олаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳужжатларнинг биринчи қисмини чоршанба куни, қолганини эса икки ой давомида имзолаш режалаштирилмоқда.
Бухорода бюджет ташкилоти қарийб 65 млрд сўм миқдоридаги харидларни тендерсиз амалга оширгани аниқланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Рақобат тўғрисида"ги қонунни бузганлик учун иш очди.
Самарқанд автомобиль заводи 729 авлод Isuzu юк машиналари ва автобусларини ишлаб чиқаришни тўхтатади ва экологик стандартдаги — 700P авлодига га ўтади. Эски авлод автомобиллари эгалари учун эҳтиёт қисмлари яқин 10 йил ичида мавжуд бўлади.
Elsun-Sharob алкоголь ичимликлар ишлаб чиқарувчи компанияси «Янги Ўзбекистон» савдо белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берди.
Илон Маск яна дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингида биринчи поғонани эгаллади. Унинг бойлиги Forbes Real-Time рейтингида 203,4 млрд долларга баҳоланмоқда.
UzAuto Motors 2022 йилги янги Chevrolet Captiva кроссоверининг тўртта комлектацияда сотилиши бошланганини эълон қилди. Нархлар 192,7 миллион сўмдан бошланади.
Фарғонада электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа Central Asia Motors корхонаси негизида Хитойнинг Hong Kong ZRSC компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 55 млн доллар.
Тошкент марказидаги Сенат биносини реконструкция қилиш доирасида 5,2 млрд сўмга ўсимликлар, 1 млрд сўмлик сувенирлар, португал мармаридан плиталар ва 1,1 млрд сўмлик устунли капитель ва бошқаалар сотиб олинди.
Январь-август ойларида Ўзбекистонга қиймати 316,6 млн долларга тенг бўлган қарийб 15 мингта енгил автомобиль импорт қилинди. Автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4350 тага камайган.
«Ўзавтосаноат» UzAuto Motors заводи базасида Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 427,7 млн доллар йўналтиради. Лойиҳанинг 2022 йил сентябрида ишга тушиши кутилмоқда.
Январь-август ойларида Ўзбекистонга хориждан 1,6 млн дона мобил телефон импорт қилинди. Тошкентга 1,56 млн, Қорақалпоғистонга эса 2 дона телефон импорт қилинган.
Афғон томони ташаббуси билан Термизад Ўзбекистон ва Афонистоннинг чегарадош ҳудудлари раҳбарлари учрашди. Унда Афғонистонга импорт молларининг транзит ташуви билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Энергетика вазирлиги ва «Ўзатом» агентлиги ходимлари Венгрияда «Пакш-2» атом электр станциясини қуриш тажрибасини ўрганадилар. Бундан ташқари, ўзбекистонлик абитуриентларни Будапешт техника ва иқтисодиёт фанлари университети ва Дунауйварош университетида грант асосида ўқитиш режалаштирилмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,67 сўмга кўтарилиб, 10 665,73 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде «Газета.uz» га тақдим этган мақоласида иш ўринларининг ўсишига, иқтисодий ўзгариш жараёнларини тезлаштиришга ва Ўзбекистон фуқароларининг фаровонлигини оширишга ёрдам берадиган тўрт йўналишда чуқур ислоҳотлар зарурлиги ҳақида ёзади.
Хитойда аҳоли ўртасида бойликдаги фарқни камайтириш ва хизматлардан тенг фойдаланиш имкониятларини жорий қилишга доир режа эълон қилинди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг