Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва ЕТТБ биринчи своп операциясини амалга ошириш бўйича келишувга эришди
15 октябр 2021, 09:52

Ўзбекистон ва ЕТТБ биринчи своп операциясини амалга ошириш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон деривативлар бозорини ривожлантириш орқали хорижий валютага боғлиқликни камайтиришни режалаштирмоқда. Шу мақсадда мамлакат ЕТТБ билан илк синов своп операциясини ўтказишга келишиб олди.

Хорижий интернет-компаниялар 15,2 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлашди
14 октябр 2021, 22:12

Хорижий интернет-компаниялар 15,2 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлашди

Тўққиз ой мобайнида электрон хизматларни кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда 15,2 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлади. Тўловларнинг аксарияти Facebook, Google ва Apple ҳиссасига тўғри келади.

UzAuto Motors микрочиплар етишмаслиги сабаб автомобилларни ун омборида сақлашга мажбур
14 октябр 2021, 18:55

UzAuto Motors микрочиплар етишмаслиги сабаб автомобилларни ун омборида сақлашга мажбур

UzAuto Motors заводида микрочиплар етишмовчилиги туфайли деярли тайёр Lacetti автомобилларини қўйиш учун жой тугади. Автомобиль ишлаб чиқарувчи чиплар етказиб берилгунига қадар машиналарни ун омборида сақлаб туришга мажбур бўлмоқда.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди
14 октябр 2021, 17:05

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 10,60 сўмга кўтарилиб, 10 710,63 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Cobalt ва Nexia Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди
14 октябр 2021, 14:17

Cobalt ва Nexia Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди

2021 йилнинг 9 ойи якуни бўйича, Cobalt ва Nexia автомобиллари Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди. Мамлакатда харид қилинган машиналарнинг 28,17% ушбу моделлар ҳисобига тўғри келади. UzAuto Motors компаниянинг Қозоғистон бозоридаги автомобиллар сотуви ўтган йилга нисбатан 5 баробарга ошганлигини маълум қилди.

Миллатлараро муносабатлар қўмитаси биноси 35,4 млрд сўмга реконструкция қилинади
13 октябр 2021, 19:37

Миллатлараро муносабатлар қўмитаси биноси 35,4 млрд сўмга реконструкция қилинади

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биноси реконструкцияси тендерида Discover Invest компанияси ғолиб бўлди. Лойиҳа қиймати 35,4 млрд сўмга баҳоланмоқда.

Google ва Microsoft Store оператори Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди
13 октябр 2021, 18:15

Google ва Microsoft Store оператори Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

Google LLC ва Microsoft Ireland Operations Limited компаниялари Ўзбекистонда солиқ тўловчилар сифатида рўйхатдан ўтди. Энди хизматлар учун тўловни амалга оширишда 15 фоиз ҚҚСни ҳисобга олиш талаб этилади.

ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозларини яхшилади
13 октябр 2021, 16:43

ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозларини яхшилади

Халқаро валюта жамғармаси 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ўсиш суратлари бўйича прогнозини яхшилаб, ушбу кўрсаткич жорий йилда 6,1%ни ташкил этишини таъкидлади. Жамғарма мутахассислари 2022 йилда мамлакат ЯИМ 5,4%га ўсишини кутишмоқда.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
13 октябр 2021, 16:11

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,02 сўмга кўтарилиб, 10 700,03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Ислом цивилизацияси марказининг қурилиши $161,8 млнгача қимматлашди
13 октябр 2021, 10:03

Ислом цивилизацияси марказининг қурилиши $161,8 млнгача қимматлашди

Ислом цивилизацияси марказининг қурилиши 2017 йил декабрда таҳминан 413,5 млрд сўмга баҳоланган эди. Бугунги кунга келиб қурилиш ишлари баҳоси 4 баравар — 1,7 трлн сўмгача ($161,8 млн) ошиб кетди. Лойиҳа «Трест-12» томонидан амалга оширилмоқда.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
12 октябр 2021, 17:54

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,01 сўмга кўтарилиб, 10 684,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль курси эса пасайди.

Пандемия ва вакцинациянинг кечикиши. Fitch — Ўзбекистон иқтисодиёти учун хатарлар ҳақида
12 октябр 2021, 16:12

Пандемия ва вакцинациянинг кечикиши. Fitch — Ўзбекистон иқтисодиёти учун хатарлар ҳақида

Fitch Ўзбекистоннинг суверен рейтингларини «BB-» даражасида барқарор башорат билан сақлаб қолди. Рейтинг агентилигининг кутилмаларига кўра, 2021 йилда мамлакат иқтисодиёти 6,2%га, инфляция 9,8%га ва давлат қарзи ЯИМнинг 42%гача ўсади. Шу билан бирга, пандемия ва вакцинация жараёнини амалга ошириш бўйича кечикишлар Ўзбекистонга салбий таъсир қилиши мумкин.

Fitch: Ўзбекистон банклари активларининг сифат кўрсаткичлари пасаймоқда ва келгусида янада ёмонлашиши кутилмоқда
12 октябр 2021, 14:17

Fitch: Ўзбекистон банклари активларининг сифат кўрсаткичлари пасаймоқда ва келгусида янада ёмонлашиши кутилмоқда

Ўзбекистон банк секторида активлар сифатининг ёмонлашиши хавфи ортиб бормоқда, дея қайд этди Fitch. Агентлик маълумотларига кўра, 2020 йилда активларнинг сифат кўрсаткичлари пасайган ва бундан кейин ҳам ёмонлашиши кутилмоқда. Бунга сабаб — кредит таътиллари муддати ниҳоясига етганлиги ва кўп сонли кредитлар учун имтиёзли даврлар якунланганлиги.

Onix савдолари 2022 йил якунидан бошланади
12 октябр 2021, 11:44

Onix савдолари 2022 йил якунидан бошланади

UzAuto Motors Onix автомобилини сериялари ишлаб чиқариш синов тугагач бошланишини, сотувлар эса 2022 йилнинг охири — 2023 йил бошидан амалга оширилишини маълум қилди.

Мисдан олинадиган даромадларни кўпайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди
12 октябр 2021, 00:02

Мисдан олинадиган даромадларни кўпайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди

Ўзбекистон мис маҳсулотларини сотишдан 2,5 миллиард доллар даромад олади, бу металнинг қарийб 60 фоизи хомашё сифатида экспорт қилинади. Электр транспорт воситалари ва электротехника ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига 2030 йилга бориб глобал талабнинг 40 фоизга ўсиши кутилмоқда. Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ОКМК мис кластери базасида электромобилларни қувватлаш шохобчалари ҳамда электромобиллар ва электр автобуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни тавсия қилди.

Долларнинг расмий курси пасайди
11 октябр 2021, 16:10

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,37 сўмга пасайиб, 10 666 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Европада газ нархлари кескин пасайди. FT буни Путиннинг энергетика масалалари юзасидан қилган чиқиши билан изоҳлади
10 октябр 2021, 19:22

Европада газ нархлари кескин пасайди. FT буни Путиннинг энергетика масалалари юзасидан қилган чиқиши билан изоҳлади

7 октябрь куни газ фючерслари нархи кескин — 22 фоизга пасайиб, минг кубометр учун 1000 доллардан камроқни ташкил қилди. Financial Times нашри газ нархлари қулашини Россия президенти Владимир Путиннинг энергетика масалалари юзасидан қилган чиқиши билан боғламоқда. RT нашрига кўра, экспертлар Европа газ бозоридаги вазият вақт ўтиши билан мувозанатга келиши мумкинлигига ишонч билдирмоқда.

Январь-сентябрь ойларида онлайн-аукционлар орқали 221,1 млрд сўмлик «чиройли» авторақамлар сотилган
8 октябр 2021, 18:44

Январь-сентябрь ойларида онлайн-аукционлар орқали 221,1 млрд сўмлик «чиройли» авторақамлар сотилган

2021 йилнинг 9 ойи давомида онлайн-аукцион орқали жами 221,1 млрд сўм қийматда 105,6 мингдан зиёд «чиройли» рақамлар харид қилинган. Энг қиммат сотилган авторақамнинг нархи 441,5 млн сўмни ташкил қилган. Шунингдек, товар-хом ашё биржасидаги савдолар бўйича бошқа маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
8 октябр 2021, 16:13

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 2,48 сўмга кўтарилиб, 10 680,37 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги божхона постини модернизация қилди
8 октябр 2021, 12:55

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги божхона постини модернизация қилди

Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада «Бауиржан Конисбаев» (Ўзбекистон томонидан «Яллама» билан туташ) божхона пости модернизация қилинди. Ҳозирча бу ердан фақат юк машиналари ўтмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг