Ўзбекистон ҳукумати Навоий кон-металлургия комбинатини (НМКК) хусусийлаштиришга тайёргарликни бошлади. 2022 йилда компаниянинг 10 фоизгача акциялари сотилиши мумкин, дея маълум қилди бош вазир ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров.

29 сентябрь куни Тошкентда «Ўзбекистон иқтисодий форуми 2021» бўлиб ўтмоқда. Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки кўмагида Ўзбекистон ҳукумати, халқаро ташкилотлар ва бизнеснинг 300 га яқин вакиллари иштирок этмоқда.

Бош вазир ўринбосари НКМКни хусусийлаштириш жуда қийин вазифа эканлигини, бунинг учун халқаро консультантлар жалб қилинганини таъкидлади, бироқ айнан кимлар эканлигини айтмади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил январь ойида президент Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан НКМКни қайта ташкил этиш ва унинг негизида алоҳида давлат активлари — уранни қайта ишлаш бўйича «Навоиуран» давлат корхонасини ва олтин ва кумуш ишлаб чиқариш бўйича НКМК АЖни ташкил этишни маъқуллаган эди.