Январь-август ойларида Ўзбекистон 22 та хорижий давлатдан умумий қиймати 316,6 млн долларга тенг бўлган қарийб 15 мингта енгил автомобиллар импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4350 тага камайганлиги айтилмоқда.

Маълумотга кўра, ўтган 8 ой давомида энг кўп енгил автомобиллар импорт қилинган давлатлар:

  • Хитой — 4 652 та
  • Корея — 3 597 та
  • Россия — 2 952 та
  • Қозоғистон — 1 744 та
  • Польша — 811 та
  • Литва — 427 та
  • АҚШ — 331 та
  • Таиланд — 250 та
  • Германия — 81 та
  • Япония — 64 та
  • Туркия — 25 та

Шунингдек, август ойида мамлакатга хориждан 69 та электромобиль импорт қилинганлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, январь-июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 258,3 млн долларга тенг бўлган жами 12,2 мингта енгил автомобиллар импорт қилинган эди.