Илон Маск яна бир бор дунёнинг энг бой одамига айланди. Forbes нашрининг хабарига кўра, душанба куни унинг бойлиги биринчи марта 200 млрд доллардан ошди.

Tesla котировкалари ўсиши туфайли 27 сентябрда Маскнинг бойлиги 3,8 млрд долларга ошди. Forbes Real-Time рейтингида Маскнинг умумий бойлиги 203,4 млрд долларга баҳоланмоқда.

Илон Маск бойлиги 200 млрд доллардан ошган учинчи бизнесмен бўлди. Бундан олдин 2020 йил август ойида Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос ушбу маррани биринчи бўлиб забт этганди. Ўтган ойда эса Louis Vuitton Moët Hennessy компаниялар гуруҳи президенти Бернард Арнонинг бойлиги ҳам 200 млрд доллардан ошди.

Айни пайтда Жеф Безос 197,7 млрд доллар билан дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингида иккинчи ўринда бормоқда. Бернард Арно эса 175,2 млрд долларлик бойлиги билан учинчи ўринни эгаллади.

Аввалроқ «Газета.uz» Tesla, Netflix, Berkshire Hathaway, Visa, Alibaba Group каби дунёнинг энг йирик, нуфузли ва даромадли 16 та компанияларининг бозор қиймати кейинги беш йилликда 1 трлн долларга етиши кутилаётгани ҳақида хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Amazon асосчиси Жефф Безос 2021 йилда дунёнинг энг бой инсони бўлганди.