Иқтисодиёт

Шавкат Мирзиёев Бекободдаги металлургия комбинатига борди
12 август 2022, 15:58

Шавкат Мирзиёев Бекободдаги металлургия комбинатига борди

Президент Бекободдаги Ўзбекистон металлургия комбинатидаги қиймати 672 млн евролик қуюв прокат мажмуаси қурилишини кўздан кечирди. Уни 2024 йилда ишга тушириш, йилига 1 млн тонна пўлат листлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Давлат раҳбари корхонани тезроқ ишга туширишни буюрди.

Пахта Ўзбекистонга Тожикистондан импорт қилинадиган биринчи рақамли товарга айланди
12 август 2022, 13:07

Пахта Ўзбекистонга Тожикистондан импорт қилинадиган биринчи рақамли товарга айланди

2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Тожикистондан умумий қиймати 17,3 млн доллар бўлган 6,6 минг тонна пахта импорт қилди. Пахта импорти ҳажми цемент ҳамда электр энергиясидан ҳам ортиб кетди.

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил этди
12 август 2022, 11:54

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил этди

1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги меҳнат ресурслари сони 19 млн 453,3 минг кишига етди. Шуни 2 млн нафардан ортиғи хориждаги меҳнат мигрантлари ҳисобланади. Мамлакатда ишга муҳтожлар сони йил бошидаги 1,4 млн кишидан (9,6%) июнга келиб 1,3 млн кишигача (8,8%) камайди.

Чиноз НҚИЗ хусусийлаштирилади
12 август 2022, 11:10

Чиноз НҚИЗ хусусийлаштирилади

Давактив агентлиги «Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи» ҳусусийлаштирилиши юзасидан консультант компаниялар учун танлов эълон қилди. Заводнинг устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши сотилади.

Германия МОда иқлим ўзгариши бўйича лойиҳани амалга оширишга 10 млн евро ажратади
12 август 2022, 10:29

Германия МОда иқлим ўзгариши бўйича лойиҳани амалга оширишга 10 млн евро ажратади

Германия ва Ўзбекистон иқлим ўзгариши соҳасидаги минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувни имзолади. Лойиҳанинг умумий қиймати 10 млн евро бўлиб, 2022−2026 йилларда Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда лицензияси бўлмаган криптобиржаларга кириш чекланди — ИЛМА
11 август 2022, 17:41

Ўзбекистонда лицензияси бўлмаган криптобиржаларга кириш чекланди — ИЛМА

Криптоактивлар айланмаси соҳасини тартибга солувчи Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги машҳур криптобиржаларнинг сайтларига кириш уларнинг фаолият юритиш учун лицензияси бўлмагани сабабли блокланганини маълум қилди.

Қорақалпоғистон фермерлар кенгаши пахта хомашёсининг минимал нархлари ҳақида
11 август 2022, 17:00

Қорақалпоғистон фермерлар кенгаши пахта хомашёсининг минимал нархлари ҳақида

Қорақалпоғистон фермерлар кенгаши пахта хомашёсининг минимал нархлари тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

Тошкентда биринчи ипотека маркази очилди
11 август 2022, 16:18

Тошкентда биринчи ипотека маркази очилди

Тошкентнинг Яшнобод туманида ипотека маркази очилди. У пойтахтда қурилаётган уйлар, унга хизмат кўрсатадиган банклар, ипотека кредитлари шартлари ҳақида маълумотлар беради. Қайд этилишича, 2022 йилда ипотека кредитлари учун бюджетдан 13 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган.

«Dori-Darmon» корхонаси хусусийлаштирилади
11 август 2022, 15:28

«Dori-Darmon» корхонаси хусусийлаштирилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Dori-Darmon» АЖни хусусийлаштириш учун консалтинг компания жалб этишни режалаштирмоқда. Корхонанинг 51% акциялари пакети сотувга қўйилади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
10 август 2022, 16:36

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 24,00 сўмга қимматлаб, 10 904,29 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса яна пасайди.

Май ойидан бошлаб Тошкентдаги уй-жойлар нархида пасайиш кузатилмоқда
10 август 2022, 15:48

Май ойидан бошлаб Тошкентдаги уй-жойлар нархида пасайиш кузатилмоқда

Май ойидан бери Тошкентдаги бирламчи ва иккиламчи бозордаги уй-жойлар нархи арзонлашиб бормоқда, деб маълум қилди Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти. Хусусан, бирламчи бозорда 1 кв.м учун май ойидаги $943,6 нарх июлда $919,9 га, иккиламчи бозорда эса $891,1 дан $882,6 гача тушган.

Қибрай учун иссиқлик энергиясига янги тариф тасдиқланди
10 август 2022, 14:22

Қибрай учун иссиқлик энергиясига янги тариф тасдиқланди

Тошкент вилоятининг Қибрай тумани учун иссиқлик энергиясига янги тарифлар 25 августдан кучга киради.

Президент экспортёрлар учун энг мақбул йўналишларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди
9 август 2022, 22:49

Президент экспортёрлар учун энг мақбул йўналишларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев экспортёрлар учун энг мақбул йўналишларни ишлаб чиқиш ва уларнинг транспорт харажатларини камайтириш, экспорт юкларини Европага олиб ўтиш учун қўшимча рухсатномалар олиш масалаларини ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.

Мобил-ID тизими синов тариқасида ишга туширилди
9 август 2022, 12:37

Мобил-ID тизими синов тариқасида ишга туширилди

Шахсни идентификациялаш учун синов тарзида Мобил-ID тизими ишга туширилди. Ушбу модул ёрдамида фуқаролар доимо ёнида олиб юрувчи мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) электрон рақамли имзосиз фойдаланишлари мумкин.

Uzauto Motors акциялари фонд бозорида листингдан ўтди
9 август 2022, 10:28

Uzauto Motors акциялари фонд бозорида листингдан ўтди

Uzauto Motors оддий акциялари «Тошкент» фонд биржасининг котировкалаш варағига киритилди. Компания акцияларини фонд бозорида кенг оммага таклиф этиш жараёнлари 2022 йилнинг IV чорагидан бошланади.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари пасайишда давом этмоқда. Сабаблар
8 август 2022, 23:22

Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари пасайишда давом этмоқда. Сабаблар

Июль ойида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари пасайди. Шу билан бирга, респондентлар орасида ёқилғи нархининг ошиши ва валюта курсининг ўзгаришини инфляциянинг асосий омиллари деб ҳисобловчилар улуши кескин ошган.

МБ истеъмолчилар ҳуқуқларини бузгани учун 13 та банкнинг 100 дан ортиқ ходимини жазолади
8 август 2022, 18:17

МБ истеъмолчилар ҳуқуқларини бузгани учун 13 та банкнинг 100 дан ортиқ ходимини жазолади

Марказий банк истеъмолчи ҳуқуқларини бузгани учун 13 та банкка кўрсатма берди ва 101 нафар банк ходимига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллади.

Ўзбекистон МДҲда енгил автомобиль ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди
8 август 2022, 17:40

Ўзбекистон МДҲда енгил автомобиль ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди

Украинадаги можаролар ортидан санкциялар остида қолган Россияда енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йил бошидан бери кескин тушиб кетди. Бунинг натижасида Ўзбекистон машина ишлаб чиқаришда МДҲ мамлакатлари орасида етакчига айланди, дея қайд этди «ПромРейтинг» тадқиқотчилари.

Paynet тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёни бошланди
8 август 2022, 15:38

Paynet тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёни бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Uzpaynet» МЧЖ устав капиталидаги давлатнинг 100 фоизлик акцияси сотилаётганини эълон қилди. Хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида ABRAU CAPITAL ва CENTIL компаниялар консорциуми танланди.

ПМТИ интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши ишсизликни қандай камайтиришини ўрганди
8 август 2022, 12:39

ПМТИ интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши ишсизликни қандай камайтиришини ўрганди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таҳлили шуни кўрсатдики, кенг полосали интернетни ривожлантириш ва асосий уяли алоқа станциялари қурилиши ишсизликни камайтиришга ёрдам беради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг