Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 29 июль куни Тошкент иссиқлик электр станцияси Қибрай тумани учун ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергиясига янги тарифларни тасдиқлади.

Барча истеъмолчилар, жумладан улгуржи истеъмолчи-қайта тақсимловчилар ва иссиқхона хўжаликлари ҳамда «Иссиқлик манбаи» корхонаси учун иссиқ сувнинг янги тарифи 1 Гкал учун 316 минг сўм (жориф тариф — 275 000 сўм) этиб белгиланди.

Тарифда ҚҚС қўшиб ҳисобланган. Янги тарифнинг — 25 август санасидан бошлаб кучга киради.